БОБУРУ ШОҲ МАШРАБ БЎЛГАН ҲОФИЗ

Шерали Жўраев хотирасига

374740996_1672630173219329_1534338748739101161_n

Мен – темурий лашкаридан, ҳар қўшиқ – бир аскарим,

Пахтали тўним – совуту, ютар қон, тер – астарим.

 

Гоҳ этик-ла сув кечиб, гоҳ бошима ёстиқ – эгар,

Ёпиниб ётдим – тумонлар, бўзаланглар – бистарим.

 

Ўтаса-да минг йил ҳамон, гоҳи Широқ, Темур Малик,

Бобуру Шоҳ Машраб бўлдим – кафанлик дасторим.

 

Илк муҳаббат ёдида сочим оқаргунча куйиб,

Сўнгги сими қолгунича нола қилгайдир торим.

 

Бу жаҳонда яхшилик қилдинг, унутғил – қайтмагай,

Бошим осмон бўлди – қайтгач, ўн тавоғимга – ярим.

 

Ўзбегим ҳам, тожигимга Жўрабекдек ман писар,

Гар иков қилса-да миннат, пойидур – тожи сарим.

 

“Мен куюб ишқ элининг нолаю афғонида”, бас,

Қоқсуяк ўлдим, вужудда заррача қолмай тарим.

 

Юрт кезиш бўлса – кезиш, то арғимоқ остингдадур,

Бошим осмонларга етди, чангга бурканди барим.

 

“Бу замон тилсимларин ечмоқ омонлар касби-ким”,

Қайга бормай, бошда дўппим, “Ўзбегим”дир – раҳбарим.

 

Кабани қилгач тавоф, бир бошқа навбатга ўтиб,

Чорлади Олий қабулга – Ул Худованди Карим!

 

Тўлқин ЭШБЕК

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *