Бола ҳуқуқлари – устувор масала

Маълумки, соғлом ва баркамол авлодни ўстириш вояга етказиш уларни

ҳуқуқ ва маанфаатларини ҳимоя қилиш орзу-умидларини рўёбга чиқариш устувор масала хисобланадиБугунги кунимиз ёшларни қўллаб-қуватлаш, уларни моддий-маьнавий томондан таьминлашга қаратилган. Бунинг исботи сифатида қомусий китобимиз — Конституциямизда кўзда тутилган бола ҳуқуқлари,еркинликлари ,шахсий ва ижтимоий манфаатлари, кафолатланганлиги ёрқин мисол бўла олади.

2

Шунинигдек, болалар ҳуқуқлари манфаатлари тўғрисидаги конвенциянинг қабул қилинганлиги ва унга тўрт маротаба (1989-й,1994-й,2016-й,2019-й) ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб мустаҳкамлангани, унда болаларни шахсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари уларни таъминлаш ва ҳимоялаш принциплари янада барқарор экани, таҳсинга лойиқдир. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси 29 йилдан болалар ҳуқуқларини ва уларнинг оилаларини ўз ҳимоя қиладиган Халқаро ташкилотга аъзо экани, чунончи, бола ҳуқуқлари соҳасидаги таьлим фаолияти самарадорлигини ошириш, болалар ахборот ресурс марказлари ташкил этиш, маьнавий марифий тадбирлар ўтказилиши, инновацион технологияларни хисобга олган холда ,бола ҳуқуқлари манфаатларини ҳимоя қилиш усулларини ташкиллаштириш ва яняда такомиллаштириш давлат органлари сайтларида маьрифатга қаратилган ўқув сахифаларини яратиши хамда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича орган-гурухлар ташкил қилиниши, Қонунчилик палатасининг тегишли қўмитасида халқ таьлими вазирининг мактабларда ҳуқуқий саводхонликни оширишва тенденциялари тўғрисидаги ислоҳотлари болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича халқаро форум, анжуманлар семинарлар ва давра сухбатлари ўтказилиши орқали келажак авлодни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш,буюк халқимизнинг “олтин фонд”и аталмиш серқирра ижодкор ёшларини қўллаб қувватлашга қаратилгани беқиёсдир.

Шундай экан келажакни мустаҳкам қуриш учун унинг егалари бўлган ёш авлодни тарбиялашда хар жихатдан мукаммал ёндашиш зарур .Зеро, болалар ҳуқуқлари ҳимояси барқарор ривожланиш кафолотидир.

 

Наргиза Искандарова,

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани

ИИО ФМБ ТБ катта терговчиси майор

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *