Бош прокуратура қатор лавозимларга номзод қидирмоқда

Бу лавозимларга энг муносиб номзодлар ЎзМУ Журналистика факультетидан чиқишига умид қиламиз, дейди Дониш домла (агар таклиф этишса ўзи ҳам боришга тайёрлигини очиқ айтолмай…)

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази қатор лавозимларга номзод қидирмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура сайтида эълон берилди.

Таклиф этилаётган лавозимларда ишлашни истаган номзодлардан қуйидагилар талаб қилинади:

Креатив муҳаррир — креатив ечим ва тезкорлик, шарх, репортажлар тайёрлашда ва интервью ҳамда «давра суҳбат»лари ўтказишда таҳлилий ёндашув, матнлар, интервью ва суҳбатларни таҳрир қилиш, тилларни мукаммал билиш, тележурналистика соҳасида малакали тажрибага эга бўлиш ва компьютер саводхонлиги.

Ушбу лавозим бўйича ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн. сўмдан 4 млн. сўмгачани ташкил қилади.

Мухбир – лавҳалар тайёрлаш жараёнини мукаммал ўзлаштириш, адабий таҳрир малакасига эга бўлиш, ўз фикрларини тўғри ифода этиш, саволномалар тузиш, кадрда ва кадр ортида ишлай билиш, ахборот материалларини тайёрлаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, мухбирлик фаолиятида етарли тажрибага эга бўлиш, компьютер саводхонлиги.

Таклиф этилаётган лавозим бўйича ойлик иш ҳақи миқдори 2 млн. 300 минг сўмдан 3 млн. 300 минг сўмгачани ташкил қилади.

Телебошловчи – санъаткорлик ва импровизация маҳорати, кадрда ва кадр ортида ишлаш қобилияти, беками кўст талаффуз ва сухандонлик хусусиятларига эга бўлиш, оммавий тадбирлар ва телевидениеда чиқиш тажрибаси, компьютер саводхонлиги.

Таклиф этилаётган лавозим бўйича ойлик иш ҳақи миқдори 2 млн. 300 минг сўмдан 3 млн. 300 минг сўмгачани ташкил қилади.

АКТ ва компьютер графикаси бўйича мутахассис – медиа маҳсулотларни яратиш ва мослаштириш, телелавҳалар яратиш ва лойиҳалаш, инфографика ва графика тасвирларини яратиш, графика дастурларида ишлай олиш, рақамли тасвирни қайта ишлаш, видеоёзувлар, лавҳа ва бошқа контент ҳамда клипларни лойиҳалаш учун элементларни тайёрлаш, ушбу соҳада иш тажрибаси.

Таклиф этилаётган лавозим бўйича ойлик иш ҳақи миқдори 2 млн. 800 минг сўмдан 3 млн. 800 минг сўмгачани ташкил қилади.

Кейинги бир йил давомида давлат органлари матбуот хизматларида сезиларли жонланиш юз берди. Жамиятда содир бўлаётган ҳар бир ўзгариш, ҳодиса юзасидан тегишли ташкилот ва муассасалар томонидан ўз вақтида расмий муносабат билдирилмоқда ва бу жамоатчилик орасида турли миш-мишлар, ноўрин фикрлар пайдо бўлиши, тарқалишининг олдини олмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати тизимида Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси тузилиши ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори эълон қилинганди.

***

Э Ъ Л О Н

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази томонидан қўйидаги лавозимларига номзод қидирмоқда

Креатив муҳаррир – креатив ечим ва тезкорлик, шарх, репортажлар тайёрлашда ва интервью ҳамда “давра суҳбат”лари ўтказишда таҳлилий ёндашув; матнлар, интервью ва суҳбатларни таҳрир қилиш; тилларни мукаммал билиш; тележурналистика соҳасида малакали тажрибага эга бўлиш; компьютер саводхонлиги.

Таклиф этилаётган лавозим бўйича ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн. сўмдан 4 млн. сўмгачани ташкил қилади.

Мухбир – лавҳалар тайёрлаш жараёнини мукаммал ўзлаштириш; адабий таҳрир малакасига эга бўлиш; ўз фикрларини тўғри ифода этиш, саволномалар тузиш, кадрда ва кадр ортида ишлай билиш; ахборот материалларини тайёрлаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш; муҳбирлик фаолиятида етарли тажрибага эга бўлиш; компьютер саводхонлиги.

Таклиф этилаётган лавозим бўйича ойлик иш ҳақи миқдори 2 млн. 300 минг сўмдан 3 млн. 300 минг сўмгачани ташкил қилади.

Телебошловчи – санъаткорлик ва импровизация маҳорати; кадрда ва кадр ортада ишлаш қобилияти; бекамикўст талаффуз ва сухандонлик хусусиятларига эга бўлиш; оммавий тадбирлар ва телевидениеда чиқиш тажрибаси; компьютер саводхонлиги.

Таклиф этилаётган лавозим бўйича ойлик иш ҳақи миқдори 2 млн. 300 минг сўмдан 3 млн. 300 минг сўмгачани ташкил қилади.

АКТ ва компьютер графикаси бўйича мутахассис – медиа маҳсулотларни яратиш ва мослаштириш; телелавҳалари яратиш ва лойиҳалаш; инфографика ва графика тасвирларини яратиш; графика дастурларида ишлай олиш; рақамли тасвирни қайта ишлаш; видеоёзувлар, лавҳа ва бошқа контент ҳамда клипларни лойиҳалаш учун элементларни тайёрлаш; ушбу соҳада иш тажрибаси.

Таклиф этилаётган лавозим бўйича ойлик иш ҳақи миқдори 2 млн. 800 минг сўмдан 3 млн. 800 минг сўмгачани ташкил қилади.

Мурожаат учун телефон рақами ва электор манзил:

+99871 232-32-16

Etnos08@mail.ru

16.12.2017

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *