Буюк жасорат соҳиби – Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга эҳтиром

Тошкент маданият коллежида Биринчи Президент Ислом Каримов таваллудининг

80 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда таниқли олимлар, адабиёт ва санъат намояндалари, профессор-ўқитувчилар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар қатнашди.

– Биринчи Президентимиз Ислом Каримов бизга доим азиз фарзандларим, деб мурожаат қилганлари қалбимиздан чуқур жой олган, – дейди коллеж ўқувчиси Ш.Эркинов. – Бизнинг келажагимиз йўлида доим куйинган, барча шароитни муҳайё этган Юртбошимиз бошлаган ишларнинг муносиб давомчилари бўлишга интиламиз.
– Собиқ мустабид тузум даврида миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, муқаддас динимиз, азалий анъаналаримиз аёвсиз топталди, – дейди Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти Тўлқин Эшбеков. – Ўша даврларда бу ҳақда очиқ-ошкора гапириш – катта маънавий жасорат эди. Мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов халқимиз орзу-умидларини рўёбга чиқарди. Миллий-маънавий қадриятларимизга эҳтиром билан муносабатда бўлиш, муқаддас динимиз, урф-одатларимиз, бебаҳо тарихий меросимизни асраб-авайлаш ва ривожлантиришни давлат сиёсати даражасига кўтарди, халқаро майдонда Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини оширишга катта ҳисса қўшди.
 Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
http://uza.uz/oz/society/buyuk-zhasorat-so-ibi-zbekistonning-birinchi-prezidendi-islo-22-01-2018

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *