Вазир талабалар билан ЎзМУда учрашди

Янги қиёфа касб этган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университетининг муҳташам Бош биноси биринчи қаватидан замонавий кутубхона ҳамда ўзига хос «Анжуманлар зали» ўрин олган. Бугун шу муҳташам залда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим муассасалари талабалари билан давра суҳбати ўтказди. Бу ҳақда вазирлик телеграм каналида ёритилган қуйидаги ахборотни ўқишни тавсия этамиз.

1

Олий ва ўрта махсус таълим вазири талабалар билан учрашди

Бугун Ўзбекистон Миллий университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ва Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим муассасалари талабалари ўртасида давра суҳбати ўтказилди.

Учрашувда талабалар кенгаши фаолияти, стипендияларнинг оптималлашуви, талабаларни иш билан таъминлаш, ал-Хоразмий олимпиадасининг саралаш босқичини ташкиллаштириш, халқаро талабалар алмашинуви, чет тилларини ўқитиш самарадорлигини ошириш, ОТМларда ички алмашинувни йўлга қўйиш, ёш оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, олий таълим муассасаларидаги талабалар кенгаши фаолияти билан боғлиқ масалага тўхталар экан, вазир бунда аввало, талабаларнинг фаоллиги муҳим эканлигини таъкидлади.
– Олий таълим муассасаларидаги таълим сифатини оширишда аввало, талабалар ўзини ўзи бошқариш ташкилотининг фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Масалан, фақат ОТМ миқёсида эмас, факультет ёки курслар миқёсидаги талабалар кенгашини ҳам жорий қилиш мумкин. Унинг тузилиши ва ваколатлари қандай бўлиши лозимлиги борасидаги таклифлар ҳам сизлардан чиқиши керак. Бу тизим самарали ишлаши учун яна нималарни амалга ошириш мумкин? Бу масалада биз сизларга суянамиз, – деди Иномжон Мажидов.
Эркин мулоқот тарзида ўтган тадбирда иштирок этган талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олишди.
Шунингдек, вазир талабалар томонидан айтилган таклифлар бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналидан олинди

https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *