Ватан
Талабалар ижодидан
ВАТАН
Юракларга севич, дилга ифтихор
Берар сенинг номинг, сендаги рўё
Таърифингда ожиз куйласам минг бор
Ватаним, ҳуснингга ҳайратда само.
Сенинг бағрингда мен кўз очдим илк бор
Сен бутун дунёни танитдинг менга,
Мана бугун тўлди йигирма баҳор
Мен сени илк бора кўрган кунимга
Дилдаги муҳаббат.. бу гўзал туйғу
Ватанга муҳаббат бунданда устун
Бошмга ёғилар ажойиб ёғду
Ватаним, мен сени куйласм бу кун
Нега куйламайин бугун эркимни
Ахир кимларгадир бу асрий орзу
Эркинлик ва ҳурлик очар эшикни
Унда ҳукмрондир қувонч ва кулгу
Ватаним, сендаги кичик зарраман
Ҳозир илк учқунлар кўринар сенга
Лекин бир кун албат тўлқин бўламан
Ишончинг оқламоқ шарафдир менга!
Ватан дея
Ватан дея ўлсин танда жон,
Ватан дея ўлсин бу юрак
Ватан дея қалбда пок иймон
Иймон учун курашмоқ керак
Ватанда илк ташладик қадам
Ватанда илк севги мужассам
Унда топар бахт, иқбол одам
Тўтиёсан буюксан Ватан.
Аждодлардан меърос бу ватан
Авлодларга бу тортиқ улкан
Тополмадим сендайин чаман
Бебаҳосан суюксан ватан.
Бахт
Орзу бахт учундир биринчи қадам
Орзу қилинг, яшанг интилинг илдам
Яратган қўлласин сизларни ҳар дам
Бахтингизни кўргач бахтлиман мен ҳам.
Ҳаракат ва мақсад бу ҳам поғона
Бунда Ғайратсизлик бўлсин бегона
Рози бўлсин сиздан, ҳам ота она
Қолсинлар ўзгалар бундан ҳайрона!
Мадина Зокирова,
Журналистика факултети талабаси
Ўқинг аъло ва доно бўлинг дейди Дониш домла!
Ташшакур домла
ўқиган ижод қила олган талаба чўққига эришади. Бизни ижод қилишимизда сизларни меҳнатингиз катта. Мен доим сиз устозлардан миннатдор бўлиб қоламан!
Vatanni sevmoq iymondandir!
She’ringiz ma’noli va ta’sirli yashang.
Fikrlar ketma-ket aniq va ravshan berilibdi! She’rda aytilgan gaplar meni judayam ta’sirlantirdi. Be’ixtiyor vujudim titrab ketdi… .
Vatanni sevish har bir insonning muqaddas burchidir. Shunday ekan, ustoz sizning she’ringizdan yana ham ko’proq narsa oldim. Ijodingizga parvozlar tilayman ustoz.
Vatanni sevmoq iymondandur. Vatanni onaga qiyoslasak arziydi.va biz xam vatanimizni õz onamizdek asrab avaylab u xaqida yomon gaplar tarqalishiga yõl qõymasligimiz kerak.
Vatanga muhabbat tuyg‘usi insonlarga umri davomida hamroh bo‘ladi va yillar sayin sayqallanib boradi. Uning o‘zi qanchalik bebaho bo‘lsa, u bilan bog‘liq tuyg‘ular ham shunchalik bebahodir.