Келажакнинг ойдин йўллари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

Мурожаатномаси меҳнат жамоаларида катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.

Олмазор туманидаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази” унитар корхонасида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда халқ депутатлари Олмазор туман кенгаши депутатлари Нигора Мирзаева, Жаҳонгир Халилов, туман Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Муаззам Алибоева, Ўзбекистон Миллий Тикланиш партияси Олмазор туман Кенгаши раиси Раҳимжон Муҳаммадиев, мазкур корхона масъул ходимаси Дилбар Алимова ва бошқалар мазкур Мурожаатномада белгиланган вазифалар ва уларнинг ижроси ҳақида ўз мулоҳазаларини баён этдилар.

1 2 3

– Давлатимиз раҳбарининг мазкур Мурожаатномаси улкан тарихий воқеа бўлди,– деди депутат Нигора Мирзаева.– Ватанимизнинг келажагига дахлдор бўлган ушбу Мурожаатномада жамиятимиз ҳаётининг ҳеч бир жабҳаси эътибордан четда қолмади. Мамлакатимизда барча соҳаларда мавжуд вазият, қисқа вақт ичида мамлакатимиз нуфузи ва салоҳиятини янги босқичга кўтариш йўлида амалга оширилган кенг кўламли ишлар, кўзланаётган марралар ва уларга эришиш борасидаги вазифаларга бағишланган, чуқур таҳлилларга таянган ҳолда, аниқ рақамлар ҳамда таклифлар асосида сўзланган нутқ халқчиллиги ва оддий одамларнинг дилидаги орзуларини акс эттирганлиги билан юртимизнинг ҳар бир фуқароси юрагидан жой олди. Жамоатчилик назоратини янада кучайтириш, давлат ва жамият ўртасида ўзаро яқин ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифни сидқи-дилдан қўллаб-қувватлаймиз. Президентимиз ушбу Мурожаатномасида мамлакатдаги камбағаллик даражаси 12-15 фоиз атрофида эканини маълум қилди. Ўз халқининг, энг чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолининг ҳақиқий турмуш шароитларини билган, Ватанни севган, халқига содиқ бўлган ва оддий одамлар учун жонкуяр бўлган Юртбошимиз шундоқ улкан муаммоларни ҳал этиш борасида илгари сурган ғояларни албатта амалга ошишида биз ҳам камарбаста бўлишимиз лозим. Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ҳам албатта амалга оширилади.

Интерфаол тарзида ўтган тадбирда маърузачи ва бошқа масъул ходимлар бу мавзуда тингловчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб бердилар.

 

Тўлқин Эшбек,

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти, халқ депутатлари Олмазор туман кенгаши депутати

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *