Ватан ҳимоячиларининг маънавий олами

Ҳарбий либосда саф-саф бўлиб туришган Алпомишсифат ўктам ўғлонларни кузатганда қалбингда ифтихор туйғуси жўш уриб кетади.

Ватан ҳимоячиси деганда кўз ўнгимизда аввало қоматига ҳарбий либослари ярашган, туғилган юрти ва оқ сут берган халқини жондан ортиқ севувчи, замонавий ҳарбий билим ва кўникмаларга эга бўлган, тинчлик ва барқарорликни сақлашдек олижаноб мақсадлар йўлида курашга ҳамиша шай турган мард ва ботир ўғлонлар намоён бўлади.

Ўзбекистон қуролли кучлари нафақат ҳарбий қудрати, шу билан бир қаторда бу тизимда фаолият кўрсатаётган офицерлар, сержантлар ва аскарларнинг юксак маънавияти, теран дунёқарашлари, ноёб иқтидорлари билан ҳам ёшларда ҳавас уйғотаётгани сир эмас.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари вақти-вақти билан ана шу Ватан ҳимоячилари ҳузурига ташриф буюриб, маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар ўтказиб туришлари ўзига хос анъанага айланган.

хар8 хар1 хар2 хар3 хар4 хар5 хар6 хар7

Яқинда Чирчиқ шаҳар Маданият саройида ўтказилган навбатдаги маънавий-маърифий тадбир Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланди. Унда Тошкент ҳарбий округи маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул офицерлари ва сержантлари иштирок этдилар.

ЎзМУ Мураббийлар кенгаши раиси Аброр Хидиров, Ахборот хизмати раҳбари Тўлқин Эшбек ва бошқалар Президентимиз, Қуролли Кучларимиз Олий Бош Қўмондони Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳнамолигида ташкил этилган миллий армиямиз тинчлик-осойишталикдек улуғ нематнинг ишончли кафолати бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидладилар.

Маърузачилар она Ватанимизнинг кўп асрлик шонли тарихида мутлақо янги давлат, янги жамият барпо этиш йўлини очиб берган буюк тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги халқимизга нечоғли беқиёс бахт ато этаётгани ҳақида сўз юритар эканлар, мустақиллик қанча курашлар эвазига қўлга киритилгани, Президентимизнинг қатъий саъй-ҳаракатлари билан аввало миллий давлатчилигимизни тиклангани ўзи бир тарих эканини асослаб бердилар. Бугунги кунга қадар жаҳондаги мустақил ва суверен давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллаганимиз, ўзини оқламаган эски, мустабид тузумдан бутунлай воз кечиб, чуқур ўйланган, миллий манфаатларимизга тўла жавоб берадиган ислоҳотларга асосланган, бутун дунёда “ўзбек модели” деган ном билан тан олинган тараққиёт стратегиясини амалга оширганимиз ўзимизга хос ва ўзимизга мос ривожланиш йўлининг нақадар тўғри ва ҳаётий эканини намоён этмоқда.

Мамлакатимизнинг тинч ва осойишта ҳаёт йўлини изчил давом эттириш ва тараққиёт сари дадил олға интилиш бутун халқимизнинг эзгу ниятлари ифодаси бўлиб қолаверади. Бу шарафли йўлда Ватан ҳимоячиларидан тортиб оддий фуқароларгача, турли соҳаларда фаолият кўрсатишаётган фидойи инсонлар-у она юртга садоқат руҳида камолга етаётган йигит-қизларимизгача қўлни қўлга бериб, собитқадамлик билан курашмоғимиз лозим.

Афсуски, бугунги глобаллашган дунёда тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган ёвуз кучлар кам эмас. Демак, бугун огоҳлик – давр талабига айланган. Янгиликка, турли ахборотларга ҳамиша қизиқиш билан қарайдиган ёшларнинг интернетга бўлган қизиқишларини яхши билган айрим бузғунчилар бундан жуда усталик билан фойдаланиб, “ахборот хуружи”ни авж олдирмоқдалар. Ҳозирги даврда жаҳон миқёсида кечаётган глобаллашув жараёнлари бутун инсоният, ер юзидаги барча халқлар ва миллатлар тараққиёти учун, айниқса, ҳаётга кириб келаётган ёш авлод учун мисли кўрилмаган имкониятлар яратиб берган. “Авваламбор, фан ва техниканинг илғор ютуқлари, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, хусусан, интернет тизими турли давлатлар ва минтақалар ўртасидаги чегараларни очиб бериб, ўзаро ҳамкорлик ва интеграция ривожига сўзсиз катта ҳисса қўшаётганига бугун барчамиз гувоҳ бўлмоқдамиз,– деб таъкидлаган эди Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов.– Лекин одамзот тафаккурининг юксак ва ёрқин намоёни бўлган бундай ютуқлар айни пайтда катта куч-қувват ва молиявий имкониятларга эга бўлган айрим сиёсий кучларнинг ғаразли ниятларини амалга оширишда мафкуравий қурол сифатида ишлатилаётганини ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Одамларнинг, биринчи навбатда ёшларнинг онгу тафаккурини, маънавий оламини издан чиқаришга қаратилган бундай уринишларнинг асл моҳиятини, уларнинг узоқ ва давомли, салбий оқибатларини англаш ва бундай хавф-хатарларнинг олдини олиш бугунги кунда ўта муҳим аҳамият касб этиб бормоқда”. Шундай экан, ягона ахборот маконида ёшларни турли бузғунчи ғояларга йўғрилган “ахборот хуружи” ва бошқа мафкуравий таҳдидлардан асраш зарур. Бунинг учун биринчи галда уларга ҳаёт ҳақиқатини, оқ билан қорани тўғри тушунтирмоқ ва шу йўсинда ёш авлод қалбида мафкуравий иммунитетни муттасил ошириб бормоқ лозим.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган маънавий-маърифий тадбирда ёш офицерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

 Улуғбек УСМОНОВ,

журналист

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *