Газета тарғиботчиси
Ўзбек адабиёти ва журналистикасида Тўлқин Эшбек номи тез-тез кўзга ташланади.
Август ойида устознинг “Ҳуррият” газетасида “Янги Ўзбекистоннома” шеъри чиқди-ю, газета ҳам, Тўлқин Эшбек ҳам машҳур бўлиб кетди. ФБда кимнингдир “Ҳуррият” газетасини ўқиб турган сурати кун ора бўлсада босилиб турди. Тўлқин Эшбекнинг дўстларидан бири ҳазиллашиб “битта газетани ушлатиб қўйиб тушган сурат(лар)ни эълон қилаверасизми?” деб ҳам ёзди.
Куни кеча Тўлқин Эшбекнинг уйига бориб “битта газетани ушлатган ҳолда суратга тушиш” борасидаги комент шунчаки ҳазил эканига яна ишондик. Чунки ижодхонада бир тўплам “Ҳуррият” газетасига кўзимиз тушди. Қизиқиб сўрасак, “яқин дўстларга совға қилаяпман”, деган жавобни эшитдик. Газета тарғиботчиси Тўлқин акадек бўлса-да. Ҳавас қилдик.
Гап шундаки, шанба куни “Ишонч” газетасида Тўлқин Эшбекнинг Ўзбекистон Миллий университети тарихига бағишлаган мақоласи эълон қилинган эди. Бу ҳақдаги хабарни ФБга жойладим. Орадан бир соат ўтар ўтмас Тўлқин Эшбек қўнғироқ қилиб, “бугун шанба- газета таҳририятидагилар ишда бўлмайди, шу сабаб қўлингиздаги газетани олиб келинг” дея илтимос қилди. Ишдан қайтиш чоғида Тўлқин аканинг уйига кириб ўтдик. Қўярда қўймай хонадонларига олиб кирдилар. Дастурхон ёзилган экан, ошхўрлик қилдик. Ош ҳам едик, “эшбекхонлик” ҳам қилдик. Газета(лар)даги мақола ва шеърларни ўқиб бердилар. Менимча, сентябрь ойи Тўлқин Эшбекнинг ФБдаги саҳифаси “Ишонч” газетаси тарғиботига бағишланади.
Кетар чоғимиз қўлимизга иккитадан китобларини тутқаздилар. Қойил, ижодкор дегани Тўлқин Эшбекка ўҳшаса-да.
Ижодларига барака берсин.
Шарофиддин ТЎЛАГАНОВ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси,
«Олтин қалам» мукофоти совриндори
——————————————
Хақиқатдан Тўлқин Эшбек серқирра ижодкор.Буни кейинги кунларни ўзида бир неча газетада босилган турли мавзудаги мақолалари ҳам иботлаб турибди.Хонадонидан бўлганимизда бир неча газеталар тахламига кўзимиз тушди. Ижод столи устидан эса диний мавзудаги бир нечта китобларни ҳам кўрдик.Демак яқин орада диний мавзуда ҳам битиклар ёзилар.Совға қилинган иккита китобини эса ўқишга киришдим. Бу хақда кейинроқ ёзарман.Тўлқин Эшбекни телеканалларда долзарб мавзуларда қиладиган чиқишлари хам уни серқирра ва серғайрат ижодининг бир бўлаги.
Аҳмаджон БУЗРУКОВ,
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист
Сўнгги фикрлар