География билимдонлари

Она сайёрамизни коинотдан кузатганмисиз?

Албатта ҳамманинг ҳам самоларга парвоз қилиш имкони йўқ. Бироқ, Ер шарининг айнан (кичрайтирилгандек!) кўриниши кўз олдингизда намоён этилса-чи? Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети География ва табиий ресурслар факультетига ташриф буюрган киши ўзини худди коинотда туриб сайёрамиз узра парвоз қилаётгандек ҳис этади. Бу мўъжизани яратган фидойи олим – география фанлари доктори, профессор Ҳамидулла Ҳасанов бўлади. Устоз ҳаёт бўлганларида айни кунларда 100 билан юзлашган бўлар эди. Бугун гарчи устознинг ўзлари орамизда бўлмаса-да «Ўрта Осиёлик географ ва сайёҳлар», «Сайёҳ олимлар», «Бобур – сайёҳ ва табиатшунос», «Маҳмуд Қошғарий» каби китоблари ҳамон катта қизиқиш ва иштиёқ билан мутолаа қилинмоқда.

г1 г2 г3

ЎзМУ Ҳаракатлар стратегияси залида атоқли олим хотирасига бағишлаб ўтказилган “Энг билимдон географ” интеллектуал танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда устознинг ҳамкасблари ва шогирдларидан Потиҳкамол Ғуломов, Сабоҳат Бердиева, Мадиёр Абдуллаев, Ойбек Абдумуротов, География ва табиий ресурслар факультети декани Шавкат Шарипов, ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Аброр Хидиров ва бошқалар улуғ олим фаолияти ҳақида сўз юритар экан, университетимизда география мактаби яратилгани, ундан талабалар теран сабоқ олишлари ва устозларнинг илмий анъаналарини изчил давом эттиришлари зарурлигини таъкидладилар.

Танлов ғолиби бўлган География йўналишининг 2-босқич талабаси Самариддин Камоловга пул мукофоти, эсдалик совғалар ва китоблар жамланмаси ҳамда устознинг портрети топширилди.

 

ЎзМУ Ахборот хизмати

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *