Давлат байроқлари замиридаги маънолар

Мамлакат байроғи бу оддийгина тимсол эмас, балки бутун бир мафкура ҳисобланади.

Улар мамлакатнинг тарихи ва мафкураси ҳақида айтиб туради. Кўпчилик байроқларга жойланган маънони тушинмайди. Қуйидаги ўн мамлакат байроқларидаги маъноларни мисол сифатида кўришингиз мумкин.

Хитой


Хитойнинг қизил байроғи коммунистик революцияни англатади. Тилла юлдузлар коммунизмнинг бирламчи тизимини акс эттиради. Тўртта кичик юлдузлар эса мамлакатда турли хил ижтимоий қатламлар мавжудлигини билдиради.

Ботсвана


Бу байроқ қора марказ, оқ рангдаги икки чизиқ, тепа ва пастки қисмдаги ёрқин кўк рангли чизиқдан иборат. Қора ва оқ ранг уйғунлик, кўк ранг эса мамлакатнинг сувга қарамлилигини билдиради.

Бирлашган Араб амирликлари (БАА)


БАА байроғига 1971 йилда асос солинган бўлиб, ундаги оқ ранг тинчлик ва ҳалолликни англатади, қора эса душманларни қўрқитиш мақсадида, қизил ранг эса жасорат ва баҳодирлик, яшилранг эса умид ва оптимистликни билдиради.

Бразилия


Бразилия байроғидаги 27 юлдуз мамлакат штатларини акс эттиради ва тунги осмонда юлдузлар қай тариқа жойлашган бўлса, айнан шундай схемада тузилган. Яшилранг ўрмонни, сариқ мамлакат олмос заҳираларини англатади.

Ҳиндистон


Ҳиндистон байроғининг ранги ҳинд дини турфа хиллигини англатади. Оловранг жасорат тимсоли бўлиб, ҳиндлар ва буддистлар учун муҳим ранг саналади. Оқ поклик, яшилранг эса иймон ва унумдорлик рамзи саналади. Марказдаги айлана қадимий Ашока Чакра тимсоли бўлиб, у Қонун ғилдираги деб ҳам номланади.

Ливан


Ливан байроғи тепа ва пастки қисмда икки қизил чизиққа эга бўлиб, улар озодлик учун тўкилган қонни англатади. Оқ ранг тинчлик ва тоғ чўққиларидаги қорни, яшил кедр дарахти эса  абадий ҳаёт рамзини билдиради.

Шимолий Корея


Шимолий Корея байроғида қизил ранг ва юлдуз давлат мафкурасини англатади. Оқ чизиқлар покликни билдиради, ҳаворанг чизиқлар эса тинчлик рамзи ҳисобланади.

Австралия


Австралияда 1901 йили давлат байроғи яратилганида мамлакат Британия империяси таркибига киришини англатиш учун Юнион Жек қўшилган. Кўк фон мустамлака халқлар байроқларининг умумий мавзуси саналади. Олти қиррали юлдузлар Австралиядаги олтита штатни акс эттиради.

Жанубий Африка


1994 йил мамлакатда демократия ўрнатилганидан сўнг янги давлат бирлиги ва хилма-хиллигини ифодаловчи байроқ яратиш ҳақида қарор қабул қилинди. Байроқ ўзида Африк миллий конгресси ранглари (сариқ, яшил ва қора) билан Юнион Жек гибридини акс эттиради.

Буюк Британия


Иттифоқ байроғи, шунингдек, Юнион Жек деб танилган давлат рамзи учта байроқни ўзида мужассамлаштирган  — Англиянинг Авлиё Жорж хочи, Шотландиянинг Авлиё Андрей хочи ва Ирландиянинг Авлиё Патрик хочи.

Ўзбекистон 

Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган бўлиб, у халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли ҳисобланади. Байроқдаги тўқ мовий ранг мангу осмон ва обиҳаёт рамзи бўлиб, бу — яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Амир Темур давлати байроғининг ранги ҳам мовий рангда эди.

Оқ ранг – муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, поклик, беғуборлик, софлик, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли.
Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи.
Қизил чизиқлар эса томиримизда жўшиб оқаётган аждодлар қони — ҳаётий қудрат, барқарорлик ва бардавомлик нишонасидир.
Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ бўлиб, у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи саналади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги 12 юлдуз тасвири ҳам тарихий анъаналаримиз, қадимги йилномамизга бевосита алоқадор. Ўн икки юлдузга бўлган эътибор Ватанимиз сарҳадидаги қадимги давлатлар илмий тафаккурида “Нужум илми” тараққий этганлиги билан изоҳланади.

***

Дунё исталган мамлакат, ҳудудни унинг байроғи орқали танийди. Байроқ, худди инсон чеҳраси мисол, ўзида мамлакатнинг турмуши, ўтмиши ва бугуни ҳақида дастлабки ва кўпинча аниқ тасаввурларни тақдим этади.

18 ноябрь — Ўзбекистоннинг миллий рамзларидан бири — давлат байроғи қабул қилинган кун. Бу йил халқаро майдонда мустақил Ўзбекистон байроғи ҳилпираб турганига 24 йил тўлди.

Шубҳа йўқки, ўзбекистонликлар учун Ўзбекистон байроғидан-да гўзалроқ ва юксакроқ туғ йўқ. Қуйида келтирилган байроқлар эса ўзининг қизиқарли кўриниши билан киши эътиборини тортади.

Мозамбик

Foto: Africanlandpost

Мозамбик — байроғида замонавий жанговар қурол («Калашников» автомати) акс этган жаҳондаги ягона мамлакатдир.

Мэн ороли

Foto: The British Airways

Буюк Британия тожига бўйсунувчи Мэн оролининг байроғига охирги марта XIII аср иккинчи ярмида ўзгартириш киритилган, расман 1971 йил 27 августда қабул қилинган.

Непал

Foto: The Daily Mail

Кўриниши классик тўртбурчак бўлмаган жаҳондаги ягона байроқ. Байроқдаги учбурчаклар ичида ой ва қуёш тасвирланган.

Свазиленд

Foto: Shutterstock

1967 йилда тасдиқланган Африкадаги Свазиленд қироллиги байроғида оқ-қора рангли қалқон бўлиб, у оқ ва қора танлиларнинг биргаликдаги тинч-тотув ҳаёти рамзидир.

Папуа-Янги Гвинея

“Stanford.edu”

Жаннат қушининг тасвири бор Папуа-Янги Гвинея байроғи дизайни 15 ёшли ўқувчи қиз Сьюзен Хухуме томонидан чизилган.

Бутан

Foto: Yahoo!

2002 йили ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, Бутан байроғи жаҳонда энг яхшиси деб топилган.

Шри-Ланка

Foto: Trend

Шри-Ланка байроғидаги яшил ва оловранг чизиқлар мамлакатдаги мусулмон ва ҳиндуий озчиликнинг рамзи ҳисобланади.

Сейшел ороллари

Foto: The Jubilee Time Capsule

Байроқдаги кўк ранг — денгиз, сариқ ранг — қуёш, қизил — бирдамлик, оқ — ҳуқуқ устуворлиги, яшил эса табиатни билдиради.

Ломбардия (Италиядаги вилоят)

Foto: Global Look

Байроқда Валь-Камоника петроглифлари орасида энг машҳури — «Камуна атиргули» тасвирланган. Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, энг қадимий «Камуна атиргули» бронза даврида (милоддан 1200 йил аввал) қояларга чизилган.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *