Дардга малҳам пиёзлар!

Чўкканга чўпдан халос, деганларидек, пиёзни арчиб қўйсангиз,

ҳар қандай вирусни «чочиб» ташлар экан! (Фақат, эртаси куни уни еб қўйманг, албатта улоқтириб юборинг!) Бугундан эътиборан каминанинг ҳам ижод ва ётоқхонасида бир-иккита арчилган пиёз туради, дейди Дониш домла эҳтиёти шарт…

1а

Арчилган пиёз одамларни вирусдан ҳимоялаши ростми?

Яқинда Хитойда кузатилган бир воқеани ўрганган олимлар ҳайратда қолишди. Мамлакатда коронавирус пандемияси айни авжига чиққан паллалар… Ён-атрофдаги барча хонадонлар бу ўлатга чалинган-у, аммо бир оила соғ-омон қолган.

Докторлар бу ҳолатга аниқлик киритиш учун ўша оила яшайдиган манзилни яхшилаб ўрганишди. Қарашсаки, уйнинг ҳар бир хонасига коса қўйилган ва ичига арчилган пиёзлар солинган экан.

Шундан сўнг ўша пиёзлардан бири лабораторияга олиб келиниб, бактериологик текширувдан ўтказилди. Натижа эса ҳайратомуз чиқди.

Пиёзнинг юзаси вирус ва микробларга тўла экан. Аммо уларнинг барчаси аллақачон ўлиб бўлган, яъни ноактив ҳолатда эди. Ваҳоланки, пиёз вирус ва микробларни ўзига сўриб олиб, ички ҳужайраларига фокуслаб, ҳазм килиб, нобуд этар экан.

Ана шу воқеадан сўнг доктор пневмониянинг оғир формаси билан касалланган беморларда тажриба ўтқазиб, оқшом маҳали уларнинг ёнига арчилган пиёзларни қўйди. Эрталаб қарасаки, пиёзларнинг барчаси қорайиб кетган. Лаборатория текширувлар пиёз бактерия ва микробларга тўлиб кетганини тасдиқлади. Натижада ўша беморлар бошкаларга караганда тезрок тузалди.

Фейсбукдан олинган ушбу хабарга бизнинг мутахассислар ҳам ўз муносабатини, изоҳини беришар. Агар бу чоранинг тўғрилиги тасдиқланса, уч-тўрт бош пиёз билан касалликлардан холи бўлганимизга нима етсин?! Ҳарҳолда, шифокор ва олимларимиз ўрганса арзийдиган тажриба экан…

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *