Депутат ва ёшлар учрашуви
23 февраль куни ЎзМУ Ахборот ресурс марказида Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети “Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими” кафедраси ташаббуси билан 2021 йил — “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар» мавзуида депутатлар ва талаба-ёшлар учрашуви ўтказилди.
Тадбир модератори Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими кафедраси мудири, профессор Акбар Ўтамуродов, ЎзМУ Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Камолиддин Мирзаахмедов кириш сўзида таъкидлаганларидек, “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар» доирасида Миллий университетда қатор ишлар амалга оширилади.
Тадбирда Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси, Сенатор, “Шуҳрат” медали соҳиби Фарход Боқиев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси депутати, т.ф.н., доцент Муҳаммад Валиев, Олмазор тумани ҳокими маслаҳатчиси, Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси “Ёшлик” шаҳарчаси Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати, ф.ф.н. Нигора Мирзаева, Халқ депутатлари Олмазор тумани Кенгаши депутати, “Дўстлик” ордени соҳиби, ф.ф.н., доцент Тўлқин Эшбековлар ўз маърузалари ва фикрлари билан иштирок этишди.
Талабалар юқорида баён этилган мавзулар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олдилар.
▶️ ЎзМУ Ижтимоий фанлар факультети
“Фуқаролик жамияти ва ҳуқуқ таълими” кафедраси
Сўнгги фикрлар