Диққат, танловларда фаол иштирок этинг!
«Йилнинг энг фаол ахборот хизмати»
Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, йирик хўжалик субъектлари, шунингдек, жамоат ташкилотларининг ахборот хизматлари ўртасида«Йилнинг энг фаол ахборот хизмати» ижодий танловини эълон қилади.
Танлов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг молиявий кўмагида ўтказилади.
Танловда иштирок этиш учун ахборот хизмати ёки матбуот марказининг жорий йилдаги фаолияти ва эришган ютуқлари ҳақида маълумот – 2016 йилнинг 1 январидан 10 ноябригача давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик субъектлари, жамоат ташкилотларининг расмий ахборот сайтларида, шунингдек, мамлакатнинг босма ва Интернет нашрларида чоп этилган, таърифланган фаолиятни тасдиқлайдиган манбаларга барча ҳаволаларни тақдим этган ҳолда, вазирликлар, идоралар ёки жамоат ташкилотлари, ахборот хизмати ходимининг фамилияси ва исми, ОАВда тадбирлар қайд этилган мақолаларнинг асл нусхаси тақдим этилиши керак.
– йилнинг энг фаол ахборот хизмати;
– йилнинг энг фаол ахборот хизмати раҳбари ёки ходими;
– энг яхши давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи расмий сайти;
– йил кашфиёти;
– маълумотларни ижтимоий тармоқларда энг яхши тақдим этганлиги учун;
– журналист наздидаги энг фаол ахборот хизмати.
Йилнинг энг яхши ахборот хизмати – жорий йилда ахборот хизмати ёки ахборот хизматининг фаолияти ва ютуқларини эркин шаклда таърифлаш (булар ташаббус кўрсатилган мақолалар сони, ахборот хизмати ходимларининг исми ОАВда қайд этилиши, ташкилот нуфузини бошқариш, имижини ўзгартириш бўйича ҳаракатлари бўлиши мумкин, таърифланган фаолият ва мақолаларнинг намуналарини тасдиқлайдиган барча манбаларга ҳаволалар тақдим этилиши керак).
Йилнинг энг яхши ахборот хизмати раҳбари – жорий йилда ахборот хизмати ёки ахборот хизматининг фаолияти ва ютуқларини эркин шаклда таърифлаш (булар ташаббус кўрсатилган мақолалар сони, ахборот хизмати раҳбарининг фамилияси ва исмининг ОАВда қайд этилиши, ташкилот нуфузини бошқариш, имижини ўзгартириш бўйича ҳаракатлар бўлиши мумкин, таърифланган фаолият ва мақолаларнинг намуналарини тасдиқлайдиган барча манбаларга ҳаволалар тақдим этилиши керак).
Энг яхши расмий сайт – давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари расмий сайтининг фаолиятини, расмий веб-сайт ва бошқа ОАВда, жумладан, электрон нашрларда чоп этилган ахборотга ҳаволалар сони, веб-сайтга кундалик ташриф буюрувчилар сони, чоп этилаётган ахборотнинг ғоявий-бадиий даражаси ва контент сифати, шунингдек, расмий веб-сайтда тил версияларининг ишлашини эркин усулда таърифлаш.
Йил кашфиёти – жорий йилда йирик жамоат ташкилотлари, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ахборот хизмати ходимлари ёки ахборот хизматининг фаолияти ва ютуқларини эркин шаклда таърифлаш (булар ташаббус кўрсатилган мақолалар сони, ахборот хизмати ходимлари фамилияси ва исми матбуотда қайд этилиши, ташкилот нуфузини бошқариш, имижини ўзгартириш бўйича ҳаракатлар бўлиши мумкин, таърифланган фаолият ва мақолаларнинг намуналарини тасдиқлайдиган барча манбаларга ҳаволалар тақдим этилиши керак).
Маълумотларни ижтимоий тармоқларда энг яхши тақдим этиш – давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи расмий саҳифасининг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти, рўйхатдан ўтганларнинг сони, фойдаланувчиларнинг умумий қамрови, расмий саҳифа ва Интернет-ОАВда чоп этилган ахборотга ҳаволалар сони, расмий саҳифада тақдим этилган материалларга репостлар сони, ахборотни ижтимоий тармоқларда жойлаштириш тезлиги, ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар билан мулоқот самарадорлигини эркин шаклда таърифлаш.
Журналист наздидаги энг фаол ахборот хизмати – давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматининг оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўзаро ҳамкорлиги механизмлари, масс-медиа вакиллари учун ўтказиладиган тадбирлар сони ва уларнинг иштирок этиш даражаси, шаклланган журналистлар маблағининг мавжудлиги, журналистлар учун махсус мавзуга доир танловларнинг ўтказилиши, тадбирлар доирасида тақдим этиладиган тарқатма материалнинг сифати, онлайн режимида ташкилот фаолияти ҳақидаги дайджестларнинг доимий равишда юритилишини эркин шаклда таърифлаш.
Танловда иштирок этиш учун ариза юридик шахс раҳбари – танлов иштирокчиси томонидан имзоланган ва муҳр босилган, иш жойи, касбий фаолияти ҳақида қисқача маълумот, телефон рақами, манзили ва муаллиф паспортининг нусхаси илова қилинган ҳолда тўлдирилган бланкни ташкил этади.
Танловга топширилган материаллар ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тилида тайёрланган бўлиши ва босма, Интернет нашр ёки веб-сайт кўрсатилган ҳолда босма ҳамда электрон шаклда тақдим этилиши керак.
Фоторепортажлар асл нусха ҳолатида тақдим этилади.
Ғолиблар ҳар бир номинация бўйича махсус диплом ва қимматбаҳо совға билан тақдирланади.
Материллар 2016 йилнинг 10 ноябригача «Йилнинг энг фаол ахборот хизмати» танловига қайди билан Тошкент шаҳар 100129, А.Навоий кўчаси, 30-уй, 2-қават, 45-хона манзили бўйича Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондига юборилиши керак.
Батафсил маълумотни 244-12-51, 244-14-28 телефонлари орқали олиш мумкин.
Ташкилий қўмита
***
Диққат, танлов! «Жамият ва мен»
Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди республикадаги босма ва интернет нашрлар, ахборот агентликлари журналистлари ва фотожурналистлари учун «Жамият ва мен» танловини эълон қилади.
Танловга жамият учун муҳим аҳамиятга эга, мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маърифий-маданий, ҳуқуқий соҳалардаги ислоҳотларнинг бориши, жамиятнинг фаол аъзолари ташаббусларини бирлаштириш, ННТ, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, ОАВ ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро ижтимоий шериклик ҳамда жамоатчилик назаротини кучайтиришга қаратилган ижодий ишлар қуйидаги йўналишлар бўйича қабул қилинади.
Танлов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг молиявий кўмагида ўтказилади.
— Ижтимоий мавзуда ёритилган энг яхши материал;
— Иқтисодий мавзуда ёритилган энг яхши материал;
— Тарихий ва маданий мавзуда ёритилган энг яхши материал;
— Сиёсий мавзуда ёритилган энг яхши материал;
— Илмий-техник мавзуда ёритилган энг яхши материал;
— Спорт мавзусида ёритилган энг яхши материал;
— Ижтимоий шериклик мавзусида ёритилган энг яхши материал;
— Жамоатчилик назорати мавзусида ёритилган энг яхши материал.
— «Ўз даврининг қаҳрамони» мавзусида энг яхши мақола
— «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури доирасида ёзилган энг яхши мақола
Танловга номзодлик учун тақдим этиладиган материаллар 2016 йил 1 январдан 10 ноябргача босма нашрларда чоп этилган бўлиши керак. Улар юксак касбий даража билан ажралиб туриши ва қуйидагилардан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ:
• тақдим этилган мавзуга мувофиқлик;
• мавзуни ёритишда асослилик ва ўзига хослик;
• материалнинг маънодорлиги ва тушунарлилиги;
• аниқ ва ишончли маълумот.
Танловда иштирок этиш учун аризалар мазкур эълон чоп этилган вақтдан бошлаб 10 ноябрга қадар Тошкент шаҳар – 100129, А.Навоий кўчаси, 30-уй, 2-қават, 45-хона манзили бўйича қабул қилинади. Мурожаат учун: (371) 244-14-28.
Ҳар бир номинация бўйича танлов ғолиблари махсус диплом ва ноутбук билан тақдирланади.
Танловга юборилган материаллар қайтарилмайди, улар учун тақриз ёзилмайди ва ҳақ тўланмайди.
***
Диққат, танлов! «Инсон ҳуқуқлари журналист нигоҳида»
Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган демократик, социал-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёни босма оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш, журналистларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Инсон ҳуқуқлари журналист нигоҳида» мавзуидаги ижодий танловни эълон қилади.
Танлов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди кўмагида ўтказилади.
Танловга 2016 йилнинг 1 январидан 2016 йилнинг 10 ноябригача Республика босма оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрларида эълон қилинган, Инсон ҳуқуқлари бўйича умумжаҳон Декларацияси, мамлакатимизда инсон ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва уларнинг амал қилиши, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш, шахсни ҳар томонлама камол топтириш, ёшларнинг демократик фуқаролик жамияти барпо этишда фаол иштирок этиши учун зарур социал-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий шароит яратишга қаратилган мавзудаги ахборот-таҳлилий, публицистик ва фото материаллар қабул қилинади.
Ғолиблар диплом ва компьютер жамланмаси, телевизор, планшет ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Материаллар «Инсон ҳуқуқлари журналист нигоҳида» мавзуидаги ижодий танловга» деган қайд билан Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондига 2016 йил 10 ноябрга қадар қуйидаги манзилга жўнатилади: Тошкент шаҳри – 100129, Навоий кўчаси 30-уй, 2-қават, 45-хона. Тел./факс: 244-14-28, 244-12-51, www.mmf.uz, e-mail:fonduz@umail.uz .
***
ЎзМУ Журналистика факультетида таълим-тарбия олиш билан бир қаторда турли ташкилотларнинг ахборот хизматларида, газета, журнал таҳририятларида, телевидение ва радио студияларида фаолият кўрсатишаётган истеъдодли талабаларимиз бундай имкониятларни қўлдан бой бермйдилар, деган умиддамиз.
Дониш домла
Сўнгги фикрлар