Дониш домлага ўхшаш Япон!
Тошойнада ўзимга боқсам гоҳо япон йигитини кўргандек бўламан.
Тўғри, бутун осиёликлар қай бир жиҳатимиз билан ўхшашлигимиз бор. Бироқ, эзгу мақсад йўлидаги интилишлар, орзу-умидлар, яхшиликка хизмат қиладиган саъй-ҳаракатларимиз тамомила ўхшаш одамга дуч келиб қолсак, кўнглимиздан қандай ўйлар кечади? kun.uz сайтида ёритилган қуйидаги асар-мақолани мутолаа қилар эканман, ҳаёт кўзгусида яна бир бор ўзимни кузатгандек бўлдим. Уни ўқисангиз, эҳтимол, сиз ҳам шу тоифа японга ўхшашлигингизни ҳис этарсиз.
Қаранг, бизни мафтун этган японнинг оиладан ортиб, жамият учун хизмат қиладиган ҳақиқий ҳаёти 60 ёшдан бошланибди. 75 ёшидан ижод осмонига парвоз қилибди!
«Мен йилига 150 маъруза ўқийман, улар турли аудиторияларга мўлжалланган – мактаб ўқувчиларидан тортиб то ишбилармонларгача» деган Япон чиндан ҳам Дониш домлага ўхшаб кетаркан, дейди Олмазор туман Маънавият ва маърифат кенгаши раҳбари Муаззамхон Алибоева. Лоф-қофсиз Дониш домланинг ҳам ЎзМУ аудиторияларидан ташқари маҳаллаларда, турли муассасаларда кунда-кунора қиладиган маърузалари сони 150 дан ҳам ошиб кетади, мазмуни эса японникидан зиёд бўлса зиёддир, бироқ кам эмас!
Ҳаётдан умидим шуки, илоҳо, 105 ёшгача 150 та китоб ёзиш шундай эзгу мақсад билан яшаётган барча олижаноб инсонларга насиб этаверсин!
Сарлавҳани «Дониш домлага ўхшаш Япон!» деган гапимизга энсангиз қотмасин. Эътиборни кўпроқ жалб қилиш учун атай шундай ёздик. Аслида эса: Японга ўхшашга интилган Дониш домла, демоқчимиз.
Марҳамат қилиб қуйидаги асар-мақолани ўқиб чиқинг-чи, балки сиз ҳам ўзингизни шундоқ ҳис этарсиз. Бу халқимизнинг «Қовун қовунни кўриб ранг олар» деган мақолига мос келса ажабмас.
Сўнгги фикрлар