Дониш Домла деганлари: Яхшиликка яхши йўл…

Яхшиликка яхши йўллар билан эришган ютади, яъни, эришган нарсаси татийди!

Ёмон йўл билан яхшиликка эришиб бўлмайди. Зўрма-зўракилик билан эришганинг татимайди ҳам, буюрмайди ҳам…

***

Беозор бўлганим сайин зимдан озор беришгани беришган-а…

***

Раҳбарга бирор таклиф ёки ғоянгни бефаросат одам олдида айтсанг, у фаросатсизларча гапга суқулиб, ҳаммасини чиппакка чиқараркан…

***

Фақат бир томоннинг гапи билан иш қиладиган мутасадди одам ўзини ҳам ўзгаларни ҳам қийин аҳволга солиб қўяди. Мутасадди бўлганга яраша икки томонни ҳам тенг тингласа ва оқилона хулоса чиқара олса, ҳақиқат қарор топади ва у ҳеч қачон ютқазмайди!

***

Раҳбарнинг ютуғи – жамоанинг ютуғи!

***

Яхшиликка чўзилган қўлни асло қайтарма.

 ТХайАМели

Дониш Домланинг дил сўзларни оққа кўчирувчи

Тўлқин ЭШБЕК

Вам может также понравиться...

Ответов: 3

  1. Zokir SHOYIMOV:

    Albatta hech zamonda yaxshilikka yomon yo‘llar bn erishib bo‘lmaydi. Erishsa ham juda qisqa muddatga.

  2. Беозор бўлганим сайин зимдан озор беришгани беришган-а дебсиз.Аслида сиз исмингизга мос тўлқин бўлишингиз керак.Менимча хақимқатан хам тўлқинсиз ва Тўлқин сиз.

    • Эътиборингиз учун катта раҳмат! Бу озор-у беозорлик ҳақидаги гаплар шунчаки ижодий машқ, холос. 1999 йилда ёзиб қўйган эканман. Шуни сайтимизга жойлаштиргандим…

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *