Ардоқли шоир Муҳаммад Юсуфнинг қуйидаги машҳур шеъридан таъсирланиб
энди мудом дўппи кийганим бўлсин, дейди Дониш домла.
2019 йилда саратон касалидан азият чекиб юрган кезларим…
2020 йил ёз ойларида дардимга даво топилиб, асл ҳолимга қайта бошлаган пайтларим. Шукроналар айтаман шу бахтиёр кунларимга, дейди Дониш домла.
Энди шеърни мазза қилиб ўқиймиз.
Дўппи киймай қўйди одамлар,
Бир шоир, бир носирдан бошқа.
Сочлар силлиқ,
Силлиқ қадамлар,
У оғирлик қиляпти бошга…
Рост дўппилар,
Ёлғон дўппилар,
Киноларда қолғон дўппилар.
Чуст дўппилар,
Анжон дўппилар,
Мунчоқдек Марғилон дўппилар…
Дўппи киймай қўйди одамлар,
Бир шоир, бир носирдан ўзга,
Мен ҳам сизга бердим саволлар,
Шляпамни бостириб кўзга.
Дўппи киймай қўйди одамлар,
Кўнгил эса кўрмоқ тусайди.
Маданият гуллаган дамлар,
Каллага эътибор сусайди.
Дўппи киймай қўйди одамлар,
На уйда ва на кўчада.
Миртемирлар, Ғафур Ғуломлар
Ечган дўппи қолди токчада…
Бу қандайин кўргулик савдо,
Дўппи киймай қўйди халойиқ.
Бошга лойиқ дўппи йўқдир ё —
Бош қолмади дўппига лойиқ.
Сўнгги фикрлар