Жонга жон шифокорлар

Болаликда шифокорлар ҳақида бир қўшиқни берилиб тинглаганмиз:

Мен сиздан даво топдим,

Жонга жон шифокорлар…

1

Йиллар силсиласида не-не ҳаёт синовларини бошдан ўтказиб, бу қўшиқ замиридаги маънолар қалбга ўзгача жо бўла бошлади. Ўз ҳаётини одамлар, эл-юрт саломатлигини асрашдек шарафли ишга бахшида этган оқ халатли нажоткорлар ҳақида ҳарқанча куйланса оз. Тошкент Тиббиёт Академияси кўп тармоқли клиникаси неврология бўлимида шифо топаётган беморларнинг юз-кўзларига боқиб, ўша машҳур қўшиқ бот-бот ёдга тушаверади.

– Ҳозирги пандемия шароитида ишимиз бир неча бор мураккаблашганига қарамай шифокорларимиз беморларга ҳар қачонгидан кўпроқ самарали хизмат кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда,– дейди бўлим мудири Абдулазиз Собиров.– Энг муҳими, халқимиз соғ-саломат бўлиб, бу ҳаётдан мамнун яшасинлар. Шу эзгу мақсад йўлида кун-у тун эл хизматидамиз.

Бу шифо масканидан даво топган беморлар тиббиёт фанлари номзоди Мақсуд Отаёниёзов, Рамзиддин Умаров, Нодиржон Соҳибназаров, Санжар Мирдедаев каби шифокорлар, катта ҳамшира Мамура Қўчқорова, ҳамширалар Мухлиса Алимова, Ҳалима Тошхўжаева, Ирода Солиҳова, Ақида Ниғматуллаева, бўлим бекаси Дилфуза Раҳмонбердиеваларнинг хушмуомаласи, одамохунлигидан қанчалик мамнун эканликлари уларнинг чеҳраларида ёрқин акс этиб турибди.

Саломатлик – туман бойлик, деган ҳикмат замирида оламча маъно мужассам. Инсон соғлом бўлса ҳаёт татийди, бахт татийди. Замондошларига ана шундай бахт улашаётган саломатлик посбонларига ҳамиша омад тилаб қоламиз.

 

Дилбар ҲАЙДАР қизи,

2-гуруҳ ногирони,

Олмазор тумани

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *