Жонли ибратхона

Буюк маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий театрни ибратхона,

деб атаган бўлса, Юртбошимиз, театрни маънавият ўчоғи, ижод аҳлини инсон қалбининг муҳандислари дея таърифлайдилар. Чиндан ҳам театр ҳаётий сабоқ берувчи жонли саҳна ҳисобланади. Инсон маънавиятини юксалтиришда театрнинг ўрни беқиёс.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетининг тиниб-тинчимас декан ўринбосари, фаол маънавият тарғиботчиси Равшанжон Омонов ташаббуси билан талабаларимиз тез-тез театрларга олиб борилиши таҳсинга лойиқдир.

Навбатдаги томоша Ўзбекистон Давлат Ёш томошабинлар театрида бўлди.

1

Томоша олдидан ижодкор талабаларимизга битта сабоқ беришга ҳаракат қилдим: бу театрни шунчаки томоша қилманг. Ундан андоза олиб, сермазмун саҳна асарлари яратиш ҳақида ўйланг, ижодий изланинг, мушоҳада қилинг!

Ижодкор талабаларимизнинг “Албатта!” деган жавобларидан кўнглим тоғдек кўтарилди. Айниқса, бу йилги 1-курс талабаларига катта умид ва ишонч билан қарайдиган бўлиб қолганман.

Томоша зўр бўлди. Буюк адиб Абдулла Қодирий бобомиз сиймоси саҳнада ғоят ҳаётий ва таъсирли бир тарзда намойиш этилди. (Нечундир кўз ёшларимни тия олмадим… Баъзи талабаларимиз кўзларида ҳам ёш кўрдим). Ҳақиқатан ҳам жонли саҳна телевизорда намойиш этилаган киносериаллардан минг чандон таъсирлироқ.

Навбатдаги сермазмун саҳна асарлари муаллифи Журфак талабалари бўлишларига ишонаман.

 

Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ Журналистика факультети доценти,

Усмон Носир номидаги Ёшлар мукофоти соҳиби

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *