Журналистларга жиддий сабоқ
Давлатимиз раҳбарининг журналистикага оид ҳар бир фикрини
талабаларимизга методологик асос сифатида ўргатамиз. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети талабалари Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг асарлари, нутқларини қунт билан ўқиб-ўрганиб, халқ билан мулоқотларини эътибор билан кузатиб борадилар. Хўш, журналистлар давлатимиз раҳбари фаолияти билан боғлиқ телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар, мақолалар тайёрлаётганларида нималарга кўпроқ эътибор қаратишлари зарур? Албатта, сўнгги йилларда мамлакатимиздаги барча жабҳаларда амалга оширилаётган улуғвор ишлардан ва ҳаётидан рози бўлиб яшааётган одамлар ўз миннатдорчилигини самимий изҳор этадилар. Фақат, уни ОАВда ёритишда ўзига хос меъёр бўлмоғи жоиз. Бу борада эътиборингизга ҳавола этилаётган суҳбат ҳам бўлғуси журналистлар учун катта сабоқдир.
Тўлқин ЭШБЕК,
ЎзМУ Журналистика факультети доценти
«Президентга раҳмат», деган гаплар менга ёқмайди — Шавкат Мирзиёев
«Бизнинг энг катта муаммомиз — ҳамма амалдорлар ҳам қуйига тушиб, халқнинг ичига киришни уддалай олмаяпти. Юриш керак, халқнинг дардини эшитиш керак. Шу масалада журналистларга ҳам илтимосим бор — сиз ҳамма жойда юрасиз. Менинг қадамим етмаган жойда ҳам сиз албатта бўласиз. Халқ билан кўпроқ суҳбатлашинг, уларнинг дардини эшитинг», деди давлат раҳбари.
«Президентга раҳмат», деган гаплар менга ёқмайди. Бу ишларнинг барчасини Президент қилмаяпти, балки халқимиз билан биргаликда амалга оширяпмиз.
Биз керакли натижага эришамиз. Оғир бўлади, қийин бўлади, аммо насиб қилса натижага эришамиз», деди Президент.
https://xs.uz/uzkr/post/prezidentga-rahmat-degan-gaplar-menga-yoqmajdi-shavkat-mirziyoev
Сўнгги фикрлар