Замонавий газетачилик: муаммо ва ечимлари
Бугунги газеталарни «ҳаёт кўзгуси» дейиш қанчалик ўринли бўлади?
Тошкент шаҳри кўркига кўрк қўшиб турган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, медиа-залида 2021 йил 1 июль куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети, “Овози тожик” газетаси, “Мурувват” волонтерлик ижодий гуруҳи ҳамкорлигида ташкил этилган “Замонавий газетачилик иши: трансформация жараёнлари – муаммо ва ечимлар мавзуидаги Илмий-амалий конференцияда долзарб мавзудаги фикрлар очиқ айтилиб, қатор таклифлар илгари сурилди.
Таъкидланганидек, давлатимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган сўз эркинлигини таъминлаш ва фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқи принципларининг изчил ва тўлиқ бажарилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Мамлакатда цензурага йўл қўймаслик, оммавий ахборот воситалари фаолиятини фақат суд орқали тўхтатиш мумкинлигини кўзда тутувчи талаблар қонуний мустаҳкамланиб, оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартиби бугунги замон талабларига мос ҳолда бирмунча соддалаштирилди.
Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган анжуманда Олий Мажлис Сенати аъзоси, таниқли публицист ва шоир, “Зарафшон-Самаркандский вестник” газеталари бош муҳаррири Фармон Тошев, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори маслаҳатчиси – Ахборот ва пиар хизмати раҳбари Мўминжон Ибодов, Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ журналистика факультети декани Маҳлиё Мирсоатова, “Учитель Узбекистана” газетаси масъул котиби Наталья Морозова, “Даракчи” газетаси мухбири Карим Зарипов ва бошқаларнинг жўшқин фикрлари барчада катта қизиқиш уйғотди.
Тадбирда тақдим этилган маълумотларда қайд этилишича, сўнгги 4 йил давомида мамлакатимизда ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳаисни ривожлантириш, ОАВ мустақиллиги ва сўз эркинлигини таъминлаш йўналишидаги ишларнинг ҳуқуқий повдеворини мустаҳкамлаш бўйича 2017 йил сентябридан бошлаб 12 та ҳуқуқий-меъёрий ҳужжат қабул қилинди. Буларнинг 3 таси қонун, 1 таси Президент фармони, 4 таси Президент қарори ва яна 4 таси ҳукумат қароридан иборат.
2016 йил юртимизда жами 1514 та оммавий ахборот воситаси фаолият юритган бўлса, бугунга келиб, уларнинг сони 1893 тага етди. 2021 йилнинг
1 апрель ҳолатига мамлакатимизда 642 та газета, 482 та журнал, 17 та ахборотнома-бюллетень, 72 та телевидение, 37 та радио, 5 та ахборот агентлиги, 638 та интернет нашр (веб-сайт) фаолият кўрсатмоқда.
Сўнгги бир йилда уларнинг қаторига “Ақлвой” телеканали ҳамда “Bright Uzbekistan”, “Bor ekan, zo‘r ekan”, “Novda”, “Dynamic Uzbekistan” журналлари қўшилгани ва халқимиз ўртасида ўз ўрни ва мухлисларини топиб бораётгани эътиборлидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот соҳаси ва оммавий коммунгикацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 2 февралдаги ПФ-5653-сон фармони ҳамда 2019 йил 27 июнда қабул қилинган “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4366-сон қарорига мувофиқ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ОАВ вакиллари ва блогерларни ўқитиш, малакасини ошириш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилди ва ҳар йили ўқувлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 31 март – 15 апрель кунлари Агентлик ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш ошириш марказининг профессор-ўқитувчилари ёрдамида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича ҳар бир ҳудудда 30 нафардан, жами 400 нафар журналист, блогер ҳамда ахборот хизматлари ходимлари учун “Ахборот олиш, қайта ишлаш ва тарқатишда журналистларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” мавзусида малака ошириш курслари ўтказилди. Бу ишлар кейин ҳам изчил давом эттирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, сиёсий партиялар муассислигидаги “Халқ сўзи” (24 969 нусха), “Нарондое слово” (5 511 нусха), “Янги Ўзбекистон” (78 817 нусха), “Правда Востока” (2 128 нусха), “Нурли жол” (620 нусха), “Овози тожик” (819 нусха), “XXI asr” (3 500 нусха), “Адолат” (1774 нусха), “Ўзбекистон овози” (2 986 нусха), “Миллий тикланиш” (2 705 нусха), “Ватанпарвар” (35 079 нусха) каби 20 та, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари муассислигидаги 202 та газета ва журналлар мамлакатимиз ҳаётининг ижтимоий-сиёсий йўналишини, прокуратура, адлия ва суд тизими органлари муассислигидаги “Куч адолатда” (7 131 нусха), “Постда – На посту” (52 857 нусха), “Ҳуқуқ ва бурч” (1 540 нусха), “Қалқон – Щить” (19 485 нусха) каби 31 та газета ва журналлар ҳуқуқий мавзуларни, “Маърифат” ( нусха), “Учитель Узбекистана” ( нусха) “Тонг юлдузи” (1 505 нусха), “Ёшлар овози” (587 нусха), таълим, илм-фан, ёшлар ва хотин-қизлар ҳаёти йўналишларида жами 228 та газета ва журналлар чоп этиб келинмоқда.
Кейинги йилларда аҳоли информацион ахборотларни веб-сайтлардан олиши газеталардаги маълумотларга бўлган эҳтиёжнинг камайишига, ўз навбатида, бу ихтиёрий обнунанинг сезиларли пасайишига олиб келди. Қолаверса, матбуот тарқатишга ихтисослашган корхоналар томонидан ўқувчиларга газета ва журналларнинг ўз вақтида етказиб берилмаслиги улардаги тезкорликка путур етказди, мажбурий обунага қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар ҳам босма нашрларга бўлган эҳтиёжнинг камайишига сабаб бўлди. Бу эса, таҳририятларда молиявий барқарорликнинг издан чиқишига замин яратди.
Тадбир якунида бир гуруҳ фаол журналистлар Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Фахрий Ёрлиқ” ва наутбуклар билан тақдирландилар.
Тўлқин Эшбек,
Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ журналистика факультети
доценти, филология фанлари номзоди
Сўнгги фикрлар