Зироат Мирзиёева раислигидаги фонд ўз фаолиятини 5 минг аёлга моддий ёрдам беришдан бошлади
Карантин сабабли қийин аҳволга тушиб қолган юртдошларимизга
ёрдам бериш ташаббуси Зироат Мирзиёева раислигидаги васийлик кенгаши томонидан илгари сурилди.
20:34 23 Апрель 2020 Жамият
Бугун кўмак беришнинг айни вақти эканнини англаган ҳолда, фонд васийлик кенгаши аъзолари хайрли ишга ҳисса қўшишга қарор қилдилар.
Шу боис лойиҳаларга жалб қилинган маблағлар оғир аҳволда қолган аёллар ва оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилди. Беш миллиард сўм миқдоридаги хайрия маблағи Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги ёрдамга муҳтож беш минг нафар аёлга йўналтирилди.
“Хавфсиз ва ўз вақтида берилган ушбу ёрдам қийин кунларда умидсизликка тушиб қолганларга умид бахш этсин, меҳр ва мурувват ойи бўлмиш муқаддас Рамазон ойида уларнинг оилалари ва яқинларига илиқлик, қувонч ва табассум ҳадя қилсин”, — дея изоҳ берди васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева.
Бу йил, коронавирус пандемияси ҳукм сураётган бир вазиятда муҳтожларга ёрдам ва мурувват кўрсатиш ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ аҳамият касб этиб, Ўзбекистон халқини янада жипслаштириш ва барча синовлардан ёруғ юз билан ўтиш имконини беради. Фақат шу тарзда, меҳр-оқибатли одамларнинг кўмагида, биргаликда ва ҳамжиҳатлик билангина қийинчиликларни енга оламиз.
Маълумот учун:
“Zamin” халқаро жамоат фондига нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида Ўзбекистонда асос солинган. Фонднинг мақсади — мамлакатнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш. Фонд фаолияти ҳақида батафсил маълумотни www.zaminfoundation.ngo расмий веб-сайтидан олиш мумкин.
http://xs.uz/uzkr/post/ziroat-mirziyoeva-raisligidagi-fond-oz-faoliyatini-5-ming-ayolga-moddij-yordam-berishdan-boshladi
Фонд томонидан лойи?аларга жалб ?илинган мабла?лар карантин даврида о?ир а?волда ?олган аёллар ва оилаларни ?ўллаб-?увватлашга ?аратилиши бўйича ?арор ?абул ?илинган. 5 млрд сўм ми?доридаги хайрия мабла?и Ўзбекистоннинг барча ?удудларидаги ёрдамга му?тож 5 минг нафар аёлга йўналтирилган.