Зиёлилар ҳар доим бир қадам олдинда бўлиши ва бошқаларни ортидан эргаштира олиши керак

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 24 май куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон

Миллий университетида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, академиклар, олимлар, ёш тадқиқотчилар билан учрашган эди.

Зиёлилар ҳар доим бир қадам олдинда бўлиши ва бошқаларни ортидан эргаштира олиши керак

Учрашувда давлатимиз раҳбари илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришга доир таклифларни муҳокама қилиш учун махсус майдон яратиш мақсадида Республика фан ва технологиялар кенгашини ташкил этишни таклиф қилган, буни барча бир овоздан қўллаб-қувватлаган эди.
Шунингдек, олимлар билан учрашувда тўртта йўналиш бўйича доимий комиссиялар тузишга келишиб олинди. Биринчи комиссия илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини доимий таҳлил қилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этишга амалий ёрдам кўрсатади. Иккинчи комиссия олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёни ҳамда таълим сифатини таҳлил қилади ва унга баҳо беради. Учинчи комиссия олий ўқув юртларидаги маънавий-маърифий ишлар, 5 та ташаббуснинг амалга оширилишини таҳлил қилади. Тўртинчи комиссия олий таълим ва илм-фан соҳасида салмоқли ютуқларга эришган хориждаги ватандошларимизни мутахассислиги бўйича ишга жалб қилиш билан шуғулланади.
5 та ташаббуснинг тарғиботи ва унда белгиланган дастурларни амалга оширишда олий таълим муассасаларининг ўрни муҳимлигига алоҳида эътибор берилмоқда. Чунки зиёлилар ҳар доим бир қадам олдинда бўлиши ва бошқаларни ортидан эргаштира олиши лозим.
Олий таълим муассасаларида ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига қай даражада эътибор берилмоқда?
Илҳом ТЎХТАСИНОВ.jpgИлҳом ТЎХТАСИНОВ,Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори:
– Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус бўйича Самарқандда ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, институтимизда ҳам ташаббуснинг ҳар бир йўналишига жиддий эътибор берилмоқда.
 
Биринчи ташаббус бўйича иқтидорли талабаларни кашф этиш, уларнинг имкониятларини қўллаб-қувватлаш мақсадида институтда янги тўгараклар очилмоқда. Бунинг учун хорижий мутахассислар ҳам жалб қилинган.
 
Ҳар кун эрта тонгда институтда бадантарбия машқлари ўтказилади, сўнг дарслар бошланади. Баскетбол, волейбол, стол тенниси ва бошқа спорт турлари бўйича тўгараклар олиб борилмоқда. Институт профессор-ўқитувчилари ва талабалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган юриш ва бошқа марафонларда фаол қатнашиб келади.
 
Китобхонликни кенг тарғиб қилиш учун имконияти чекланган талабалар ўртасида “Энг фаол китобхон” танлови ўтказилди. Муассасада ёшларни мутолаага жалб қилиш мақсадида бадиий адабиётлар чет тилларига эркин таржима қилинмоқда. Масалан, Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романи инглиз тилига таржима қилинди. Инглиз тилига таржима қилинган китобларни америкалик мутахассислар таҳрир қилишмоқда.
 
Институтда 600 дан ортиқ компьютер бор. Ёшлар дарсдан сўнг дастурий таъминот билан банд бўлиши учун барча шароитлар яратилган ва ҳатто мутахассислар ҳам бириктирилган.
 
Айниқса, бешинчи ташаббус бўйича хотин-қизлар жуда фаол. Ёшлар бўш вақтини мазмунли ташкил этиши учун пазандалик, тикувчилик тўгараклари икки сменада ташкил этилган бўлиб, талаба қизлар ҳунар ўрганиш учун фаол қатнашмоқда.
Ахмед РЕЙМОВ.jpgАҳмед РЕЙМОВ, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори:
– Давлатимиз раҳбари илгари сурган 5 та ташаббус бўйича университетимизда дастур тасдиқланган ва унинг ижроси мунтазам назорат қилиб борилмоқда. Университетимиздаги кўплаб тўгараклар фаолияти такомиллаштирилди, янги тўгараклар иш бошлади. Масалан, “Ҳурлиман” халқ рақс ансамбли тузилди. Ансамбль нафақат университетимиздаги, балки республикадаги кенг кўламли тадбирларда ҳам фаол иштирок этмоқда. Ахборот-ресурс марказида “Китобсеварлар” клуби самарали фаолият юритмоқда. Марказга китоблар жамланмасини совға қилдик. Клубнинг аъзолари кун сайин ортиб бормоқда.
Университетда 11 турдаги спорт тўгараги фаолият юритмоқда. Университетимизда май ойи “Спорт ойлиги” деб белгиланди. Ушбу ойлик доирасида югуриш марафони ташкил этилди. Ёшларнинг барча қатламини оммавий спорт турларига жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтиши ва турли ёт ғоялардан асраш, қолаверса, ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва спортни одамлар ҳаётининг бир бўлагига айлантириш мақсад қилинган ушбу спорт марафонида барча талабалар иштирок этди.
Жорий йилнинг бошида Хитойнинг Циан шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида қатнашган университетимиз талабалари Нилуфар Гадоева ва Ақтенге Кеунимжаева бронза медали билан қайтди.
Ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида соҳа мутахассислари жалб этилмоқда.
Хуршид Қодиров, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА
http://uza.uz/oz/education/ziyelilar-ar-doim-bir-adam-oldinda-b-lishi-va-bosh-alarni-or-02-06-2019

Вам может также понравиться...

Ответов: 3

  1. Prezidentimiz bizni oʻylab shunchalik jon kuydirib hech kimda yoʻq shart-sharoitlarni yaratib berayotgan ekanlar bu sharoitlardan foydalanmaslik non koʻrlik boʻladi. Biz albatta Prezidentimiz taʼkidlaganlaridek Oʻzbekistonimizga munosib kadr boʻlib yetishamiz.Bu darajaga yetishish uchun albatta bizga Donish Domlaga oʻxshagan ilmli maʼrifatli oʻquvchilar koʻproq kerak.

  2. Таълим соҳаларида эҳтиёж юқори бўлган мутахассисликлар бўйича юқори малакали мутахассисларни сифатли тайёрлашни таъминланиши, кадрлар тайёрлашнинг замонавий таълим йўналишлари, олий таълим муассасаларида таълим сифатини тубдан такомиллаштириш, шу каби яратилаётган катта имкониятлар ва янгиликлар биз ёшларни қувонтиради. Айни пайтда бу имкониятлардан самарали фойдаланиш бизни вазифамиздир!

  3. 5 та ташаббуснинг тар?иботи ва унда белгиланган дастурларни амалга оширишда олий таълим муассасаларининг ўрни му?имлигига ало?ида эътибор берилмо?да. Чунки зиёлилар ?ар доим бир ?адам олдинда бўлиши ва бош?аларни ортидан эргаштира олиши лозим.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *