Ўзбекистон Миллий Университети Ижтимоий фанлар факультетининг
“Маънавият асослари ва диншунослик кафедраси” томонидан 5-талабалар турар жойида 2019 йил 5 апрель куни “Кафедра куни” доирасида Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан “Соҳибқирон Амир Темур – адолат ва қудрат тимсоли” мавзуида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирга меҳмон сифатида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Бахтиёр Хайдаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси миллий гвардияси харбий-техник институти подполковниги А.Турсунов ва катта лейтенант А.Саттаровлар ташриф буюрди. Тадбирнинг биринчи қисмини кафедра профессор в.б Насиба Абдуллаева очиб берди ва талабаларга Амир Темур давлати, Темурийлар даври маданияти ҳақида маълумот бериб ўтди. Тадбир мехмонлари ҳам Сохибқирон Амир Темурнинг таваллудининг 683 йиллиги билан табриклаб, Темурнинг ватанпарварлиги, адолатпарварлиги ва илмга муносабати ҳақида ҳамда “Темур тузуклари” бўйича маълумотлар берди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида Амир Темур ҳаётига бағишлаб “Пирамида” жамоаси, “Зиё” жамоаси, “Беш юлдуз” жамоаси ва “Адолат” жамоалари иштирокида заковат ўйини ташкил этилди. Тадбир сўнгида “Зиё” жамоаси фахрли 1 ўринни қўлга киритди. Жамоаларга факультет ёшлар масалалари бўйича декан муовини Рахмонали Турсунов қимматбаҳо совғалар топширди.
ЎзМУ Матбуот хизмати
http://uzmu.uz/uzc/press/news/events/ev-cultural/393
Сўнгги фикрлар