Журфак аҳли! Олинг қўлга қаламни!
Ижод ила яшнатинг бу оламни!
Тадбиркорлар асл қаҳрамон бўлсин,
Ғолиб бўлгач, қалблар шодликка тўлсин!
Дониш домла
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили доирасида
“ФАОЛ ТАДБИРКОР – ИЖОДКОР НИГОҲИДА”
республика ижодий танловини эълон қилади!
Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини, шу жумладан, халқимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш, фаол тадбиркорлик бизнес фаолиятини инновацион, яъни замонавий ёндашувлар, илғор технологиялар асосида шакллантириб, бошқаларга ўрнак бўлаётган, бир сўз билан айтганда, замонамиз қаҳрамонлари дейишга арзийдиган ишбилармон, тадбиркор, фермерлар сиймосини яратишга чоғланган ижодкор қаламкашларни ушбу танловда фаол иштирок этишга чорлаймиз!
Танлов
– “Энг яхши бадиий асар”;
– “Энг яхши публицистик мақола”;
– “Энг яхши видеоролик” йўналишларида ўтказилади.
Ҳар бир йўналишда l, 2, 3-ўрин ғолиб ва совриндорлари аниқланади ҳамда уларга диплом ва қуйидаги миқдорда пул мукофотлари топширилади.
1-ўрин ғолибига энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида.
2-ўрин ғолибига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида.
3-ўрин ғолибига энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида.
Шунингдек, “Ёш тадбиркор образини яратган энг яхши асар учун”, “Замонавий тадбиркор аёл образини яратган энг яхши асар учун” номинациялари бўйича рағбатлантирувчи мукофотлар таъсис этилган.
Асосий ҳамкорларимиз – Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси. Ахборот ҳамкорларимиз – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси.
Танловга тақдим этилган ижодий материаллар 2018 йилнинг 1 ноябрига қадар қуйидаги манзилга юборилиши лозим:
Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 73-А уй, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси.
Мурожаат учун телефонлар: (0371) 255-29-91, 254-01-22
Электрон почта: tanlov@uzlidep.uz
Танлов ғолиб ва совриндорлари 2018 йил 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги байрами арафасида эълон қилинади.
ЎзА
Сўнгги фикрлар