Ижодкорнинг руҳи шод бўлди
Ҳайит кунлари ўтганларнинг руҳини шод этиш азалий одатларимиздан биридир.
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Аҳмаджон Мелибоев, Абдунаби Бойқўзиев, адабиётшунос олимлар Зуҳриддин Исомиддинов, Қозоқбой Йўлдошев, “Адабиёт” газетаси Бош муҳаррири Бахтиёр Карим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, севимли санъаткоримиз Абдухолиқ Мамарасуловлар билан биргаликда таниқли таржимон ва драматург Меҳмонқул Исломқуловни хотирлаб, у яшаган хонадонга бордик.
Ўжар Юсуф тахаллуси билан ижод қилган бу дилкаш инсон ҳаёт бўлганида бу йил 78 баҳорини қаршилар эди. Адабий давраларда энди унинг фақат яхши фазилатлари эсланади…
Ундан кўплаб саҳна асарлари, турли жанрларда ёзган ижод намуналаридан иборат “Одам дунёга ҳайратланиш учун келади” тўплами ўзига хос мерос бўлиб қолган.
Тўлқин Эшбек,
ЎзМУ Журналистика факультети доценти, филология фанлари номзоди, халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси
Сўнгги фикрлар