Ижтимоий фанларни ўқитиш усуллари
ЎзМУ фаолиятини кенг ёритаётган ЎзА ижодкорларига самимий миннатдорчилик изҳор этамиз.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида «Ижтимоий фанлар: ҳолати, туташ манзиллари ва таълим масалалари» мавзуида илмий-назарий конференция бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти «Етакчи» ёшлар маркази ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, социологлар, тадқиқотчилар, талабалар иштирок этди.
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг эзгу мақсадларидан бири – ҳеч кимдан кам бўлмаган, ўзининг мустаҳкам фуқаролик позициясига эга, юқори интеллектуал салоҳият ва замонавий касб-корли авлодни вояга етказиш борасидаги ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди.
Анжуманда ижтимоий фанлардаги инновациялар, эмпирик тадқиқотлар, таълим тизимини ислоҳ этишда замонавий ёндашувлар, ёшлар тарбиясида таълим ва ижтимоий фанлар уйғунлиги каби масалаларга эътибор қаратилди.
– Таълим жараёнига замонавий методик ёндашувларни жорий этиш, сифат ва самарадорликка эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ёшлар билимини мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий, сиёсий жараёнлардаги ўзгаришларни тўғри англашда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Ўзбекистон Миллий университети катта илмий ходим-изланувчиси Сабоҳат Калонова. – Бу борада кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилаётир. Ушбу конференция илмий изланишларимизни янада ривожлантиришга хизмат қилди.
Тадбирда ижтимоий фанлар бўйича олиб борилаётган тадқиқотларнинг аҳамияти, эришилаётган натижалар, келгусидаги режалар ва кутилаётган самаралар хусусида сўз юритилди.
Жаҳон таълим тизимининг илғор ютуқлари асосида ўқув жараёнини янада такомиллаштириш, ижтимоий фанларни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологияларни қўллаш, янги авлод дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратишга оид маърузалар тингланди.
Haqiqatdan ham bugungi kunda ta’lim sohasida yurtimizda juda keng ko’lamli ishlar olib borilmoqda misol uchun Universitutimizda ham juda uquv jarayoniga e’tibor kuchaytrildi ayniqsa chet tillarini o’rganishga bo’lgan etiborni alohida aytishimiz mumkun.Buning uchun ustozlarimizga minnatdorchilik bildiramiz.
O’zMUda bo’lib o’tgan tadbirda, Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг эзгу мақсадларидан бири – ҳеч кимдан кам бўлмаган, ўзининг мустаҳкам фуқаролик позициясига эга, юқори интеллектуал салоҳият ва замонавий касб-корли авлодни вояга етказиш борасидаги ишлар юксак самаралар бераётгани таъкидланди. Bu tadbir albatta biz kabi yoshlarni jamiyatdagi voqealarga befarq bo’lmasligimizni ta’minlaydi.
Ushbu anjuman bejiz o’tkazilmaganligi maqolada yaqqol namoyon bo’lgan. Sababi jamiyatda yoshlar ta’lim tarbiyasiga oid masalalar ko’rib chiqilgan.