ИЛМИЙ САЛОҲИЯТ ПОЙДЕВОРИ
Журналистикани ҳар ким ҳар хил тушунади ва уни турлича талқин қилади. Асосан амалиётда ўз аксини намоён этадиган бу соҳа илмини, назариясини теран англай олмай бирёқлама хулоса чиқариб юрадиганлар ҳам бор…
Бошқа соҳалар қатори журналистиканинг ҳам биринчи ва асосий пойдевори – илм, назария экани эса аллақачон ўз исботини топган. Буни сўнгги йилларда яратилган “Жаҳон журналистикаси тарихи” дарслиги, “Журналистика ижтимоий институт сифатида”, “Репортёрлик фаолиятининг назарияси ва амалиёти”, “Журналистика ва публицистика”, “Ҳуқуқий журналистика: кеча ва бугун”, “Миллий журналистика тарихи”, “Кино теледраматургия”, “Публицистикада давр руҳи ва ижтимоий талқин” каби ўнлаб салмоқли ўқув қўлланмалари мисолида кўриш мумкин.
Миллий журналистикамизнинг мана шундай назарий манбаларини пухта ўрганаётган магистрантларимизда илмий тафаккур шаклланиб бораётгани эътиборга молик. Буни яқинда факультетимизда ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2010 йил 12 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзусидаги маърузаси – тараққиёт омили” мавзуидаги илмий анжуманда 2-босқич магистрантларининг чиқишлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Ушбу концепциянинг “Ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш” деб номланган учинчи устувор йўналишида мамлакатимизда ахборот соҳасини янада ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари ҳуқуқ ва эркинликларини янада кенгайтириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга оид кўплаб илғор фикрлар илгари сурилган. Бу, албатта, журналистика соҳасида қилинаётган илмий тадқиқотлар учун муҳим назарий манба бўлиши табиий. Буни ёш тадқиқотчиларнинг мазкур тўпламдан ўрин олган мақолалари мисолида ҳам кўриш мумкин. Зеро, бу илмий мақолалар келгусида мазмунан бойиб, такомиллашиб, катта илмий ишларга пойдевор бўлиши, пировардида, янги ўқув қўлланмалар, дарсликлар яратилишига умид қилса бўлади. Шу тариқа миллий журналистикамиз назарий пойдевори янада мустаҳкамланиб бораверади. Назарий пойдевори мустаҳкам соҳа эса амалда шунга яраша ривожланаверади.
Тўлқин ЭШБЕКОВ,
ЎзМУ журналистика факультети доценти
Домла бу мақолангиз менга Пиримқул Қодиров билан суҳбатингиздек самимий чиқмаган. Ёки мен ўша суҳбатдан кейин ўқиганим учун шундай туюлдими…
Bizning sohamizdek go`zal sohani rivojiga rivoj qo`shayotgan sizdek ustozlarimiz borligidan biz doimo faxrlanamiz! Donish domlamizga omad, bizga ham ularning yo’li nasib qilsin!
Maqolaga ijobiy fikrlarim talaygina.
MAQOLAGA GAP YO’Q
Faoliyatingizga omad tilab qolaman.
Maqoladagi har bir so`z o`z joyida va maqolaga gap yo`q.
Donish domladan hech qachon charchamasliklarini so`raymiz!
Omaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaad!
Ustozning chin yurakdan, kuyunib, gapirishlari tahsinga loyiq. Har bir ishga ma’suliyat bilan yondoshish hammaniyam qo’lidan kelavermaydi.
Har bir kasbning õziga yarasha mashaqqati bor. Õsha mashaqqatga dosh bera olgan insongina õz sohasi bõyicha kerakli mutahassis bõla oladi nazarimda.