“Илм юлдузлари” кўрик-танлови ғолиблари тақдирландилар

Бугунги кундаги илмли, салоҳиятли ва янгиликка интилувчан олима аёлларимиз

барча соҳаларда ўрнак кўрсатишмоқда. Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида ҳамда Фанлар Академияси институтларида самарали меҳнат қилаётган, олима аёллар орасидан илғор, ташаббускор, ижодкор, фидоий, инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришётган олималарни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ишларини муносиб баҳолаш ва рағбатлантириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон хотин-қизлар “Олима” уюшмаси томонидан “Илм юлдузлари” интеллектуал кўрик-танлови ўтказилиши анъанага айланди.

и3 и1 и2

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг ижросини амалда таъминлаш, ёш иқтидорли хотин-қизларнинг илмий изланишларини қўллаб-қўллаш мақсадида 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон хотин-қизлар “Олима” уюшмаси ҳамкорлигида “Илм юлдузлари” интеллектуал кўрик-танловининг IV Республика босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон Республика хотин-қизлар “Олима” уюшмасининг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилган кўрик-танловда республикамизнинг олий ўқув юртларида ҳамда Фанлар Академияси институтларида фан номзоди унвонига эга, катта илмий ходим-изланувчи, мустақил тадқиқотчи сифатида докторлик илмий даражасига эга бўлиш учун гуманитар, табиий ва аниқ фанлар соҳасида илмий тадқиқот олиб бораётган 25 ёшдан 40 ёшгача бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят босқичларида ғолибликни қўлга киритган 16 нафар қатнашчи иштирок этди.

Тадбир бошида танлов ташкилотчиси Ўзбекистон хотин-қизлар “Олима” уюшмаси раиси, тарих фанлари доктори, профессор Раҳбар Муртазаева сўзга чиқиб, юртимиздаги илмий фаолият билан шуғулланаётган аёлларга бўлган эътиборни алоҳида таъкидлади.

Танлов давомида иштирокчилар белгиланган шартларни бажариб, ўз салоҳиятлари ва маҳоратларини намоён қилдилар. Юртимиз тарихи, урф-одатлари, қадриятларига оид билимларини чет тилларида намойиш этдилар. Тадбир сўнгида ҳакамлар ҳайъати томонидан қўйилган балларга асосан, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Иқтисодиёт факультети, “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси катта илмий ходим-изланувчиси Татьяна Ким “Илм юлдузлари” кўрик-танлови республика босқичи ғолиби деб топилди.

Танлов иштирокчиларидан бир гуруҳи “Энг инновацион ғоя соҳибаси”, “Энг моҳир илм соҳибаси”, “Энг моҳир ихтирочи”, “Энг моҳир миллий қадриятлар тарғиботчиси”, “Илмий ютуқлари амалиётга кўп тадбиқ этилган иштирокчи” номинациялари бўйича ғолиб бўлдилар.

 

Шоира Олимжонова,

ЎзМУ Иқтисодиёт факультети “Олима” уюшмаси масъули

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *