“Интеллектуал салоҳият – тараққиёт мезони”
Ёш тадқиқотчининг қай даражада иқтидорли эканлиги биринчи галда – илмий мақолаларида намоён бўлади.
Матбуотда, илмий тўплам ва бошқа нашрларда ёритилган мақолалар ўша муаллифнинг салоҳиятини кўрсатади.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида яқинда иккита илмий мақолалар тўплами нашр этилди. Биринчиси, “Профессор-ўқитувчи, катта илмий ходим, мустақил изланувчи ҳамда иқтидорли талабаларнинг илмий мақолалари ва дарс ишланмалари” деб номланган. Иккинчиси, “Интеллектуал салоҳият – тараққиёт мезони” илмий мақолалар тўпламидир.
Мазкур тўпламларда турли йўналишларда изланишлар олиб боришаётган бир гуруҳ ёш тадқиқотчиларнинг илмий мақолалари ўрин олган.
Тўпламларни ёш тадқиқотчи Муҳаммадсодиқ Сайфуллаев нашрга тайёрлаган. Уларга Ёқутхон Маматова, Зоир Тоҳиров, Маҳлиё Мирсоатова каби журналист-олимлар масъул муҳаррирлик қилганлар.
Азиза Усмонова,
ЎзМУ тадқиқотчиси
Сўнгги фикрлар