Ислом Каримов Ўзбекистон Президенти сифатида қасамёд қилди
Бугун, 10 апрель, жума куни Олий Мажлисда парламент палаталари қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Унда 29 март куни бўлиб ўтган Президент сайловларида ғолиб чиққан Ислом Каримовнинг инаугурацияси бўлиб ўтди.
Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Ислом Каримовга унинг Президент этиб сайлангани ҳақидаги гувоҳномани тақдим этганидан сўнг, Ислом Каримов қасамёд қабул қилган.
“Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан”, – деб қасамёд қилди Ислом Каримов.
Ислом Каримов кейинги беш йил давомида Ўзбекистонга Президентлик қилади.
МСК маълумотларига кўра, 29 март куни бўлиб ўтган Президент сайловида ЎзЛиДеПдан номзод сифатида иштирок этган Ислом Каримов сайловчиларнинг 90,39 фоиз овозини қўлга киритиб, сайловда ғолиб чиқди.
Bosib o’tilgan yillar davomida O’zbekiston Respublika Prizdenti I.A.Karimov juda ko’p mehnat qilib ter to’kdilar bularni samarasini ko’rib turibmiz. Yoshlarga yaratigan imkoniyatlar, ta’limdagi o’zgarishlar va shunga o’xshash bir qator yutuqlarni misol qilishimiz mumkin. Ilohim 100yoshlarga kiring. Davlatimiz bundanda yuksalib dunyoda o’zining barqaror o’rniga ega bo’lib yuraversin
Mana necha yildurki, Yurboshimiz har doimgi qasamyotlariga sodiq bo’lib kelmoqdalar. biz ishonamizki kelasi besh yil ichida davlatimiz yanada rivojlanib, gullab yashnaydi.
men birinchi marta prezidentlik saylovlarida qatnashdim va vatanimizni manashu darajaga yetishiga bosh bo’lgan insonga ovoz berdim. men tanlovimdan faxrlanaman