Истанбул аэропортидаги суҳбат (интервью)
Тўлқин Эшбек ҳикояси:
Истанбул халқаро аэропортидамиз. Самолётимиз Тошкентга учишига уч соат бор. Аста аэропортни айлана бошладим. Қарасам бир ҳинд оиласи, фарзандлари билан ўтирибди. Аста суҳбатга тортдим.
— Намасте, дедим мен.
— Намасте, деди у.
Кейин бир биримизни қийнамаслик мақсадида имо-ишора билан ўзбекча сўзлашга ўтиб қўя қолдим. Мен савол бераман, у бош ирғитиб жавоб қайтаради:
— Ўзбекистонни биласанми, Тошкент, Бухоро, Самарқанд шаҳарлари бор?
— О.Кей, Ташкент, Самарканд, Бухара.
— Бобур биздан, Андижондан. Унинг авлодлари Тожмаҳални қурган.
— О.Кей.
— Сизлар Бобурни ҳурмат қиласизларми?
— О.Кей.
— Бир Тошкентга, Ўзбекистонга келсангиз, меҳмон қиламан, Самарқандга, Андижонга олиб бораман.
— О.Кей.
— Ўзбекистон мустақиллика эришганидан кейин кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда, келажагимиз буюк. Ҳиндистон билан алоқаларни кенг йўлга қўямиз.
— О.Кей.
— Ҳинд билан бир соатдан ортиқ гаплашибмиз. Маза қилдим. Ўзбекистонни яхши билар экан. Шу суҳбатни (интервьюни) газетага берсам босишармикан?
Тўлқин ака айтиб берган бу суҳбатни (балки уларнинг эсдан чиқиб кетгандир) нима учун эсладим? Гап шундаки, кеча Тўлқин ака қаламига мансуб “Ўзбекнинг ёмони бўлмайди” шеърий китобининг тақдимотига иштирок этдим. Китобни варақлар экансиз, Ўзбекистон Республикаси Фан арбоби, профессор Умарали Норматовнинг қуйидаги фикрларига кўзингиз тушади:
“Ушбу китоб бугунги адабиётимизда нисбатан оқсаброқ турган соҳа – ҳажвчиликда умидли бир истеъдод соҳиби шакалланиб келаётганидан далолат бериб турибди. Ҳажвий шеърларидаги ютуқ ҳам, кам-кўстлар ҳам, аввало, бу истеъдод эгасининг журналистика майдонидан чиққани билан изоҳланади. У журналистика одами сифатида даврнинг долзарб нуқталарини, оғриқларини вақтида илғаб ҳажв қилади, аммо ҳажвий ифода, талқин бобида журналистикага хос тезкорлик, бироз шошқалоқлик айрим ҳолларда унга панд бериб қўяди”.
“Янги аср авлоди” нашриётида 3000 нусхада чоп этилган китобдан ўрин олган ҳажвий шеърларнинг бир қанчаси аввал газета-журналларда эълон қилинган. Аммо Истанбул аэропортидаги ҳинд билан суҳбатни ҳозирча ҳеч қаерда ўқимадим. Ўзлари бир ниманидир қоралаб эълон қиладилар деган ниятдаман.
Шарофиддин ТЎЛАГАНОВ
Фейсбук ижтимоий тармоғида ёритилган ушбу мақолага бир гуруҳ дўстларимизнинг фикрномалари ҳам дилга хушнудлик бахш этади. Марҳамат, ўқиб мазза қилинг:
-
Ruziboy QuldoshevТўлқинжоннинг ижодида бу хилдаги кутилмаган суҳбатлар, қизиқарли саргузаштлар жудаям кўп. Яқин кунларда у ҳам бир тўплам бўлиб чиқса керак.
-
Узбекистон келажаги буюк…
-
Мехрибон КурбаниязоваШарофиддин Тулаганов ака худди шу лавхани телеграмм каналингизда укиб утиргандим. Охирида хинд нима киларкин…карасаки…у хам Узбекистонга учяпти…Ёки Тулкин Эшбек хинд тушунса, тушунмаса, бахонада Узбекистонни мактаб, мактаб олди, юртга булган фахр, ифтихорини, озгина давр четга чикиб, дарров согинганини изхор килмокчидай хулоса килиб чикиши керакмикан, деб уйлаб утиргандим…яна ёки хулоса укувчигами, балкидеб…
-
Шарофиддин ТулагановТўлқин Эшбек оптимист эканлигини, қувноқлигини таъкидлламоқчи эдим.
-
Мехрибон КурбаниязоваШарофиддин Тулаганов хакикатда кучли инсон!
-
-
Бечора индус!)))) ,,Бу одам мендан нима истаябди ўзи?!” деб мияси қизиб кетгандир))))
-
Мен «Табассум» номли ҳажвий радио эшиттиришини ўттиз уч йиллик муҳаррири Тўлан Табассум ва турмуш ўртоғи Мавжуда опаларнинг уйида кўп бўлганман. «Ҳа-ҳа-ҳа» номли ҳажвий болалар кўрсатуви ҳам ташкил қилганди. Туриши, турмуши, атрофи, уйи, кўчаси нуқул табассум, ҳажв ва кулгудан иборат эди. Ҳатто маҳалласи «Табассум» эди. Бизнинг узоқ йиллик «Табассум» эшиттиришимизни севимли қилиш, актёрларни «бошқарган» инсоннинг сўзлари ҳам ҳажв ва юмордан иборат эди. Ўзимизнинг Тўлқин ака Эшбек билан ҳам бир-икки ҳамсуҳбат бўлганман. Ўша Тўлан Табассумга шунчалар ўхшайдики, баъзида интернетда Тўлқин аканинг бирон нарсасини ўқисам ҳажвий йўналишда бўлмаса ҳам ўша Тўлан Табассумга ўхшатиб юбораман. У инсон оламдан ўтиб кетганига анча бўлган. Уларнинг бир фарзанди бўлиб у ҳам касалликдан сўнг ўтиб қолганди. Турмуш ўртоғи ҳам фарзанд доғи деб оғир хаста бўлди. Турмуш ўртоғи Мавжуда опа мени уйига кўп чақирар, баъзида ётиб ҳам қолар эдим. Уй юмушлари, касал бўлганида ёрдамчи ҳам топиб берганларим, иккиси икки жойда касал бўлганида ҳар иккисига бозорлик қилиб олиб борганларим, сўнг Тўлан Табассум ўтиб қолгани, Андижонга ўша ердан олиб кетишибди. Мен ва Мавжуда опа бирга Тошкентда аза тутгандик. Чунки оғир эди Мавжуда опа ҳам. Тарбия билан яхши бўлиб кетди ва Андижонга қариндошларини олдига кўчиб кетди. Шу билан хабарларимиз ҳам узилиб кетди. Лекин шу зиёли ва фақат саънат билан банд оилани ҳали эслайман. Тўлқин акамизни ҳам етук ҳажвчи бўлишига омад тилайман!
Сўнгги фикрлар