Иштихон ижод мактаби: Тўлқин Эшбек 60 ёшда!

Самарқанд вилояти Иштихон туманида “Иштихон ижод мактаби”

ташкил этилганининг бир йиллиги муносабати билан “Ижодимиз сенга бахшида, жонажон, Янги Ўзбекистоним!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

photo_2023-07-13_15-09-31 photo_2023-07-13_15-09-48 photo_2023-07-13_15-09-52

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Журналистлар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлимлари ташаббуси билан ташкил этилган тадбир аввалида Самарқанд вилояти ҳокими маслаҳатчиси Саидаҳмад Усмонов вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг тадбир иштирокчиларига ҳамда самарқандлик таниқли адиб ва журналист, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти Тўлқин Эшбек таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан табрик сўзларини ўқиб эшиттирди.

photo_2023-07-13_15-09-35 photo_2023-07-13_11-33-55

Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят «Зарафшон» газетаси бош муҳаррири, таниқли адиб ва шоир Фармон Тошев ижодий кечада бошловчилик қилар экан, ўткир қалам соҳиби Тўлқин Эшбекнинг “Жигарбандлар” (1992), “Шабада эсган кун” (1993), “Қишлоқлик бола қиссаси” (1994), “Жайдари ҳангомалар” (1996), “Адашган қиз қисмати” (2000), “Ҳаёт карвонлари” (2005), “Самарқанд фарзанди” (2020), “Олимнинг беқиёс олами”(2020), “Ўзбекнинг ёмони бўлмайди” (2020) деб номланган китобларини адабиёт ихлосмандлари катта қизиқиш билан мутолаа қилишаётганини, у Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, 1993 йилда Усмон Носир мукофоти лауреати, 2008 йилда “Олтин қалам” Миллий мукофоти совриндори бўлгани, 2019 йилда “Дўстлик” ордени ва қатор кўкрак нишонлари билан мукофотлангани самарқандликларга ҳам ғурур бахш этишини алоҳида таъкидлади.

«Иштихон ижод мактаби» раҳбари Гулчеҳра Усмонова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, академик Акмал Саидовнинг публицист ва адиб Тўлқин Эшбекка йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

IMG_20230715_173509 IMG_20230715_173539 IMG_20230715_173732 IMG_20230715_175137 IMG_20230715_181100 IMG_20230723_163626 IMG_20230723_163754

Иштихон тумани ҳокими Фазлиддин Рўзиев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими раҳбари Тошпўлат Тугалов, Самарқанд вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Манноб Ибодуллаев, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими раҳбари Акром Ҳайдаров, халқаро журналист, «Дунё ўзбеклари» сайти раҳбари Исмат Хушев, шоиралар Хосият Бобомуродова, Мавлуда Рўзиева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Оллоёр Бегалиев, Ойгул Маматова, публицистлар Йўлчи Муҳаммадиев, Муқаддам Ҳайитова, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Самарқанд горнизони масъул ходими, подполковник Шерзод Азимов, Марказий ҳарбий округ тарбиявий ва мафкурай ишлар бошқармаси офицери, подполковник Учқун Садуллаев, Самарқанд вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, истеъфодаги подполковник Рашид Шеров, Самарқанд вилояти фахрийлари кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги подполковник Убайдулла Амиров, бир гуруҳ меҳнат фахрийлари Баҳодир Хидиров, Раббана Йўлдошев, Комилжон Каттаев, Абдураҳмон Бошманов, Бахтиёр Валиев, Исмоил Омонов, Ўктам Усмонов, шунингдек, бир гуруҳ олим, шоир ва адиблар айни дамларда 60 йиллик юбилейи нишонланаётган таниқли ижодкор Тўлқин Эшбекнинг серқирра фаолияти ҳамда “Иштихон ижод мактаби”нинг жамиятга келтираётган манфаатлари, аҳоли, айниқса, ёшларни адабиётга ошно қилиб тарбиялашдаги ўрни, шеърият сеҳри, мутолаа завқи ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Тадбирда Тўлқин Эшбекнинг янги чоп этилган “Икки аср одами” ва «Коррупциясиз ҳаёт завқи» китоблари тақдимоти адабиёт ихлосмандларида катта қизиқиш уйғотди.

Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмоннинг «ДЎСТИМ ТЎЛҚИН ЭШБЕККА» сарлавҳали шеъри тадбир иштирокчиларида илиқ таассурот қолдирди:

 

Азиз биродарим Эшбеков Тўлқин,

Феълингиз мулойим, гоҳида ёлқин.

Фаол ижодкорсиз, камтар инсонсиз,

Сизга мос келмагай бошқача талқин.

Азиз биродарим Эшбеков Тўлқин,

Исму жисмингизда ҳаяжон, тўлқин.

Бошингизда дўппи, кўнглингиз оппоқ,

Ҳамма ҳам Сиз каби севсайди халқин.

Азиз биродарим Эшбеков Тўлқин,

Кимдир меҳри иссиқ, ким совуқ-салқин.

Кимдир Сизни кўриб, ҳавас қилгайдир,

Кимдир Сизга қараб, тузатгай хулқин.

Азиз биродарим Эшбеков Тўлқин,

Сизга салом берай ҳаммадан олдин!

Дарёдек тошқинсиз, саҳродек кенгсиз,

Сиздай инсонларни дейдилар олтин!

 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилоят бўлими томонидан адиб ва шоир Тўлқин Эшбекнинг «Самарқанднома» қасидаси 100 нусхада буклет ҳолида чоп этилиб, тадбир иштирокчиларига тортиқ этилгани даврага янада файз киритди.

 IMG_20230715_180917 IMG_20230715_181010

Тадбирда туман ҳокими Фазлиддин Рўзиев ҳудудда китобхонликка эътиборни ошириш мақсадида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинига 100 дан зиёд нусхадаги китоблар жамланмаси тақдим этаётганини билдирди ва шу ернинг ўзида энг фаол маҳалла раисларига бадиий китоблар тўплами туҳфа этилди.

Иштихон туман марказий кутубхонаси, ахборот ресурс маркази омонидан ташкил этилган китоблар кўргазмаси барчада катта қизиқиш уйғотди.

Мушоирага айланиб кетган маънавий-маърифий тадбирда иштихонлик ижодкорлар – таниқли тележурналист Абдурасул Ашуров, шоира Муҳаббат Тўхташева, ёзувчи Улуғбек Ўриновнинг ижодий фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Ижодкорлар ўз асарларидан намуналар ўқиб бердилар.

 IMG_20230715_180214

«Иштихон ижод мактаби»

Ахборот хизмати

2023 йил 13 июль

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *