Иқтидорли ёшлар орзуси – ЎзМУ талабаси бўлиш

Ўзбекистон Миллий университетининг талабаси бўлиш энг биринчи навбатда

бу ғурур, бу ифтихор, бу шараф демак. Нима учун дейсизми? Бунинг боиси шундаки,Ўрта Осиёдаги олий таълим муассасаларининг аксарияти Ўзбекистон Миллий университетининг негизида дунёга юз тутган. Бу даргоҳдан не-не буюк алломалар ўтган. Дунё тан олган 100 дан ортиқ академиклар ҳам айнан шу даргоҳда таҳсил олишган. Ўзбекистон Қаҳрамонлари бўлмиш Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Саид Аҳмаддек улуғ ижодкорларга бешик бўлган бу даргоҳ. Аввал хабар қилганимиздек Ўзбекистон Миллий университетининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари 2020-2021 ўқув йили учун университетга ёшларнинг қамровини ошириш, шунингдек, олий таълим тизимида бўлаётган энг сўнгги ўзгариш ва ислоҳотлар билан Шароф Рашидов туманида жойлашган умумий ўрта махсус таълим муассасаларида тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллик билан бошлашди.

Биринчи карвонсаройимиз бўлмиш 17- умумий ўрта таълим мактабига тумандаги 36,16,10,29,6, 28, 21, 14, 24,54, 51, 13, 31, 17, 18, 20, 19, 9, 3, 30, 35, 55 – сонли мактаблардан ташриф буюрган ўқувчи ёшлар аудиторияси бўлди. Карвон сарой деганимнинг боиси шуки бунда фикрлар алмашилади, ўзаро айирбошлаш жараёни юз беради. Бу ерда ҳам худи шундай бўлди, фақат шаклан бошқачароқ. Бунда устоз-профессорлар 200 дан ортиқ

илмий ва бадиий адабиётларни бита саволга бита китоб бериш шаклида амалга оширилди. Айтишингиз мумкинки, нима шундай тарғибот ишлари бажарилмаса ЎзМУга абитуриент бормайдими?! Асло, бундай эмас. Асосий мақсад ўқувчилар кўнглида илмга иштиёқ уйғотиш, уларни эртанги кун истиқболига чорлашдир. Яъни, “Менда энг чека худудлардан бирида жойлашган мактабда ўқиб ҳам Ўзбекистондаги биринчирақамли олийгоҳ ҳисобланувчи Ўзбекистон Миллий университети талабаси бўлиш имконияти бор экан-ку”деган қатъий фикрни шакллантиришдан иборат. Дастлаб кимё бўйича, кейин Ўзбекистон тарихи, Математика, Биология, Генетика, Инглиз тили, Психология, Педагогика, Ахборот технологиялари бўйича қисқа савол-жавоб ўтказилиб, саволга тўғри жавоб берган ўқувчилар китоб билан тақдирланишди. Айниқса,инглиз тили бўйича ўтказилган савол-жавоблар ва мулоқот ўқувчиларда жуда яхши таассурот қолдирди. Мисол учун Ал-Жабрнинг маъноси нима? Ўзбекнинг 20 та буюк алломаларини санаб беринг, ДНК нима? Қоғоз нега оппоқ рангда? Қуёш нури нечча хил рангдан иборат? Сувнинг хоссаларини санангчи? Алгоритм нима каби саволлар орқали ўқувчиларнинг кўнглини кўтариш баробарида уларга маънавий бойлик бўлмиш китоб билан бирга илм ҳам улашилди. Зеро, қурол эмас китоб кўтарган, фитна эмас илм қилган ёшларнинг келажаги порлоқ, истиқболи нурафшон бўлгай. Бизни кузатишда давом этинг. Кейинги сонда сизгаШароф Рашидов туманининг 24 та мактабида қандай сир-асрорлар яширинганига гувоҳбўласиз. Бизйўлдамиз…

РавшанОмонов,

Тошкент – Жиззах–Тошкент

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *