Йигитларга
Бу бетакрор шеър қўшиқ қилиб куйланганида юрагимизга жо бўлиб кетган, дейди Дониш домла ҳаяжон билан.
ЙИГИТЛАРГА
Йигитлар халқларнинг мақтови-кўрки,
Наслнинг жавҳари, давлат таянчи,
Юртнинг ободлиги, тўйлар сабаби,
Элнинг гуркираши, файзи қувончи…
Йигит омон бўлса, хавфу хатар йўқ,
Қалқон бор: қалъа бут, қўрғон саломат,
Қизлар кулгусида авжу даромад,
Чоллар уйқусида жаннат, фароғат.
Йигитлик умрининг бир кўкламига
Бир бутун замонни алишсанг арзир.
Арзир, ўз йигитнинг қадами учун
Замонлар, кўкламлар бўлса мунтазир.
Бир йигит ҳижрони баъзан отанинг
Бағрини, дўстларим, доғ-доғ ўртар…
Расо қоматингиз бизга асодир,
Уфуринг, боғимиз бўлсин муаттар.
Сиз, ахир, ўлимни юртдан қочириб,
Ҳаётни пойидор қилган аскарсиз.
Сиз, ахир, улуғ юрт иқболи учун
Жон тиккан эрларсиз, зотсиз, нафарсиз.
Лаънати галалар ердан суприлди,
Муқаддас ва ҳалол қонингиз билан.
Янги жаҳон учун асос қўйдингиз,
Ўлимни билмаган жонингиз билан.
Атомлар қуввати пок қалбингизда
Ва сиздан кутади тақдирин жаҳон:
Жаҳон, замон, халқлар, Ватан ва давлат
Сизга таянади, сиздир посбон.
Ғафур ҒУЛОМ
Ajoyib…
Yigitlar millat qo’riqchisi oila boshi va ertangi kun davomchilaridir. Kelayotgan bayram har bir o’g’lonimizga yoshi katta nuroniy otaxonlarimizga, barcha-barchaga muborak bo’lsin!
Йигит омон бўлса, хавфу хатар йўқ,
Қалқон бор: қалъа бут, қўрғон саломат,
Қизлар кулгусида авжу даромад,
Чоллар уйқусида жаннат, фароғат.
Kech bo’lsa ham yigitlarni bayram b.n qutlayman.