Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига олий таълимдаги
ўқув жараёнлари, талабаларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Янгийўл туман Кенгаши тавсияси билан касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларидан иборат катта гуруҳ ташриф буюрди.
Университетдан масъул этиб белгиланган маънавият бўлими ходими Мақсуд Бобоев ўқувчиларни университет тарихи, бугунги кундаги таълим жараёнлари, ҳукуматимиз томонидан олий таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, талабаларнинг билим олиши учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув хоналари билан таништириб чиқди.
Бу жараёнда бевоситада ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Биология, география факультетларига саёҳат ўқувчиларда ўзгача таассурот қолдирди. Айниқса, барча шароитларга эга лабаротория хоналари ва факультет музейлари ҳайратга солди.
Меҳмонлар саёҳат якунида ўзининг кўп йиллик тажрибасига эга, маънавият ва ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи, тарихчи олим Аброр Хидиров билан суҳбат уюштирилди. Суҳбат давомида Аброр Хидиров ўқувчиларга ўқишга кириш учун тегишли маслаҳат ва тавсиялар берди.
Саёҳат сўнггида, меҳмонлар ташрифга яқиндан ёрдам берган университет жамоасига миннатдорчилик билдирди.
ЎзМУ Матбуот хизмати
http://uzmu.uz/uzc/press/news/events/ev-cultural/405
Сўнгги фикрлар