Кимда нима йўқ?
Бировга ёқадиган, кимгадир ёқмайдиган шеър
Таниш-билиш қилган ота-онанинг,
Боласида интилиш йўқ, билим йўқ…
Ўқи, десанг, ўқраяр у, безраяр,
Минг ўргатма, савод ҳам йўқ, умид йўқ…
Истеъдодли боланинг отасида,
Берадиган ҳеч ортиқча пули йўқ.
Коррупция ғовларидан ўтолмай,
Бонг уради: ҳақиқат, деб, урар дўқ!
Курашмоқда пок-у нопок майдонда,
Гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона, тўхташ йўқ.
Замон зайли: уйғонмоқда элимиз,
Умид пайдо бўлган энди ухлаш йўқ!
Дониш домла иш юритар ақл билан,
Ёшларга йўл кўрсатади нақл билан.
Ким олмаса агар ҳаётдан таълим,
Ўргатолмас унга бирор муаллим.
Тўлқин ЭШБЕК
O’qimaydiganlarni ham o’qitamiz Domla u bizni elmizni farzandi o’qitamiz yo’lga solamiz!
Шерингизни ўқиб илҳомланиб кетдим Домла.
Ўқимайдиганларни ҳам ўқитамиз Домла у бизни элмизни фарзанди ўқитамиз йўлга соламиз!
She’r juda ajoyib yozilibdi. Lekin sizning ma’ruzalaringizni eshitgan talaba albatta buyuk jurnalist bo’la oladi deb o’ylayman..