Кимнинг маоши қанча?..
ЎзАда жуда яхши хабар ёритилибди.
Уни ўқиган киши албатта мушоҳада қилади. Манфаатдорлик ҳаммага ёқади. Бироқ, ҳар ерга қилма орзу, ҳамма жойда бир хил тош-у тарози, деганларидек, бу масалада жиддийроқ ўйлаш жоиздир. Мушоҳадалар анчагина. Биринчиси, ўша кўп маош бериладиган мамлакатларда нарх-наво қандоқ экан? Масалан, АҚШда метро жетони ёки битта буханка ноннинг нархи 3 доллар атрофида, дейишади. Бизда ҳам маош ошса-ю нарх-наво баттар кўтарилиб кетаверса, бунисиям тўғри келмайди-да. Ҳозир Тошкентда ўртача 3-4 миллион сўм маошга бир ой яйраб яшаса бўлади! Вилоятларда ундан ҳам мазза қилиб яшаш мумкин. Ҳаммамиз қўлни қўла бериб, сабр-тоқат ва матонат билан меҳнат қилаверсак, ҳадемай жумлаи жаҳоннинг ҳавасини келтириб яшайдиган даражага чиқиб олишимизга умид қилсак бўлади.
Ўқитувчилари энг кўп ойлик оладиган 10 мамлакат
Сўнгги фикрлар