Китоб – бойлик

Лекин сотиб олингани эмас, ỹқилгани…

Газета ỹйлаб топилмаган вақтда одамлар қандай ахборот тỹплаган эканлар? “Жарчи қачон жар солади, сайёҳлар ỹзга юртлардан қайтиб келиб қизиқарли хабарларни айтиб беради” дея кутиб ўтирганларми?

Ўтмишдаги аждодларимиз бизга ҳавас қилса арзийди.

Бугунги кунда эса исталган маълумотни айни содир бўлган вақтнинг ўзида билиш мумкин. Бугунги замон қаҳрамонлари ахборотни асосан интернетдан қабул қиляптилар. Газета-чи? Китоб-чи? Техниканинг қудратини кўриб бўлдик, лекин барибир газетанинг завқига етмайди. Китобнинг завқини, ҳаяжонини ҳеч нарса беролмайди. Бўлажак журналист бўлганим учун газетани мақтаяпти деб ўйларсиз. Асло, ундай эмас.

Ёзувчи Асқад Мухтор “Мактаб инсонга керак бўладиган ҳамма билимни бера олмайди. Лекин у бир нарсага – мустақил мутолаага ўргатади” дея таькидлаган. Мустақил мутолаа албатта керак, аммо элекетрон китобларда ҳақийқий китобнинг завқу- шавқини берадиган нимадир етишмайди.

Устоз ёзувчимиз яна шундай деганлар “Китобни қўлда қалам билан ўқиш керак. Китобни сотиб олгандан кейин уни у ёқ бу ёқига чизиш, керакли жумлаларни алоҳида ажратиш, чиройли жумлаларни тагига чизиш зарур”. Менимча ҳам шунда китобнинг асл мағзи ёдда қолади.

Бир куни китоб дўконида дугонамни учратиб қолдим.

Китоб ҳарид қилмоқчи экан. Ўзи унчалик олишни истамаётгандек. Менга “ўқишим керак, устозим айтган” деб қолди. Назаримда менга шу арзимас китобга пул сарфлашга қизғонаётгандек кўринди. Мен “ Олавер устозинг айтган эканлар” деб олишга ундадим. Китобни сотиб олди. Биз хайирлашдик. Бир ойлар чамаси яна учрашиб қолдик. Гапнинг орасида “ Китоб қалай екан” дея сўрадим. “Ҳали ўқишга улгурмадим “ дейди. Тавба, зарур эдику, устози айтган эди. Майли дедим бошқа сўрамадим. Ўзи ҳам ҳижолат тортиб қолди. Бир унверситедда ўқишимиз боис икки ҳафталардан сўнг яна учрашиб қолдик. Гапнинг орасида ўзи китобдан гап очиб қолди. Китобни роса мақтади. Тўлиб-тошиб қаҳрамоннинг саргузаштларини ҳикоя қила кетди. Жуда хурсанд бўлиб кетдим. Менда ҳам шундай бўлганди. Кўринишидан унча қизиқарли кўринмаган баьзи китоблар йиллар давомида токчаларда эьтиборсиз қолиб кетади. Бир куни шундай китоблардан бирини олиб ўқидим. Ишонсангиз бир кунда ўқиб тугатдим. Дугонам ҳам “Устозимга ўқимай жавоб бериб, паст баҳо олдим, вақтида ўқисам бўлар экан, эссиз” дея куюниб гапирди.

Китоб дўконига кирсам доим бирор китоб олгим келади. Унверситетимиз яқинидаги китоб дўкони сотувчисига отнинг қашқасидек танилиб қолганман.

Китоб оладиган бўлиб қолсам, пластик карточкамдан дарров ечиб олади. Пластик карточкамдан кодини ҳам ёддан билади. Баьзи дўконларда тўловга беришга ийманаман, “ишламаяпди” деб қолишларидан чўчийман. Лекин бу сотувчи ҳушчақчақлик билан “шуниси яҳши, қоғоз пулда микроб бўлади, қўлдан-қўлга ўтади” дейди. Тушунган инсонларга садағанг кетса арзийди. Аммо факултетимизга келадиган китоб сотувчи амаки биздан ўпкалайди. Биринчи курслигимизда дугонам билан бита брашюра сотиб олганмиз. Шундан бери каттароқ китоблардан ҳам олсаларинг бўлмайдими дейдилар. Биз стипендия олганда албатта олдингизга борамиз дея ўзимизни оқлай кетамиз.

Ҳа китоб ўқиш ҳам бир меҳнат. Назаримда инсонлар ўзига китоб ўқиш шартми? Деган саволни асло бермаслиги лозим.

 Раъно Салимова,

ЎзМУ Журналистика факультети талабаси

м7

Дониш домла дейдики, шундай мазмундаги мақолани қаердадир ўқигандим-ов… Балки, Раънохоннинг мазкур мақоласи қайдадир ёритилганмикин? Ишқилиб…

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *