Китоб – санъат қаноти

Ўзимдаги барча яхши фазилатлар учун китобдан миннатдорман, деган донишмандлардан бири.

Тараққиёт юксак чўққиларга чиқаётган бугунги кунда китобга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламалга айланди. Қарорда белгиланган қатор вазифалар ижросини таъминлаш асносида китобхонлар сафи кенгаймоқда, китобхонлик маданияти тобора юксалмоқда.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи “Ёшлик” шаҳарча Кенгаши ташаббуси билан Глиер номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида “Мен севган китоблар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда мазкур Кенгаш бош мутахассиси Қурбон Турдиев, академик лицей директори ўринбосари Жумақул Шомуродов ва бошқалар давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, болаларда китоб ўқишга меҳр уйғотиш порлоқ келажагимиз пойдеворини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидладилар.

гл2 гл1

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тўлқин Эшбекнинг “Мен севган китоблар” мавзусидаги маърузаси ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

– Китобхонлик – буюк аждодларимиздан азалий мерос! Энг қадимий нодир китобларимиздан бири – “Авесто” қарийб уч минг йилдан буён аждодлардан авлодларга мерос бўлиб келмоқда. “Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал” деган пурмаъно ғоя тараннум этилган асарни қунт билан мутолаа қилган бобокалонларимиз бунёдкорлик ишлари билан жаҳонни ҳайратга солганлар. Яъни, ўша даврлардаёқ Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз, Кеш, Насаф, Ромитан каби қатор шаҳарларни бунёд этганлар. Бу кўҳна шаҳарларимиз “Авесто”га қарийб тенгдош эканлигини билган авлодлар ана шу улуғвор ишлар замирида улуғвор Китоб, унинг беқиёс маънавий нури бамисоли мустаҳкам пойдевор бўлиб турганини теран англайдилар. Асрлар мобайнида буюк аждодларимиз яратган нодир китоблар жаҳон тамаддуни ривожига қанчалик беқиёс ҳисса қўшганини ҳам изоҳлаб ўтиришимизга ҳожат бўлмаса керак,– деди маърузачи.– Ҳар бир ўқувчи «Алпомиш», Алишер Навоийнинг «Хамса», Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома», Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» Ойбекнинг «Навоий», «Болалик хотираларим», Мирзакалон Исмоилийнинг «Одамийлик қиссаси», Одил Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси», Пиримқул Қодировнинг «Юлдузли тунлар», «Амир Темур сиймоси», шунингдек, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Ўткир Ҳошимов, Худойберди Тўхтабоев, Оқилжон Ҳусанов каби адиб ва шоирларнинг асарларини қунт билан ўқиб ўрганиши зарур. Бундай асарлар инсонни маънавий камолотга етказади. Айниқса, бўлғуси санъаткорлар ҳар бир сўзнинг мазмун-моҳиятини теран англамоғи учун ҳам кўп китоб ўқишлари зарур.

 

Лола Ғаниева,

Баҳодир Эрназаров,

ЎзМУ ижодий гуруҳи аъзолари

Вам может также понравиться...

Ответов: 2

  1. 1 чи суратда фоккю чикариб турган тарбиясиз бола

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *