Китоб тақдимотига марҳамат!
Ҳурматли адабиёт шинавандалари ва гўзал шеърият ошинолари!
Сизларни 2017 йил 9 ноябрь куни соат 14-30 да “Китоблар олами” савдо мажмуасида ўзбек шеъриятида ўз овози, ўз ўрнига эга бўлган эл ардоғидаги севимли шоирамиз ЗУЛФИЯ МЎМИНОВАнинг “Аёлга гул беринг” деб номланган шеърий тўпламинининг тақдимотига таклиф этамиз!
Эслатиб ўтамиз: шоиранинг ушбу “Аёлга гул беринг” номли шеърий тўплами жорий йилда “Энг улуғ, энг азиз” кўрик-танловининг республика босқичида биринчи ўринга лойиқ деб топилган эди!
Шунингдек, ушбу тўпламга кирган барча шеърлар 14 та йирик мамлакат нашрларида турли тилларда чоп этилиши билан бирга, АҚШнинг “Амазон” нашриётида “Аёлни енгиб бўлмайди” номи билан инглиз тилида ҳам нашр этилган.
Шоиранинг бугунгача «Ватан ташлаб кетмайди» (1988) «Бешикларни асрагин, дунё» (1988), «Ёнаётган аёл» (1993), «Азизим, бахтиёрим» (1997), «Қудратли юртим», «Биринчи ўқитувчим», «Самога сочилган юлдузлар», «Аёлга гул беринг, саодат беринг» каби ўндан ортиқ шеърий тўпламлари чоп этилган бўлиб, аллақачон ўз мухлисларига эга бўлган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира ЗУЛФИЯ МЎМИНОВА «Дўстлик» ордени билан тақдирланган.
“Аёлга гул беринг” номли китоб тақдимотига адабиётшунос ва тилшунос олимлар, ёзувчи ва шоиралар, адабий танқидчи ва таржимонлар, кино ва театр актёрлари, таниқли санъаткорлар ҳамда Оммавий ахборот вакиллари, ношир ва журналистлар иштирок этадилар.
Азиз дўстлар! Сизларни ушбу тақдимотга яна бир бор таклиф этамиз ва кутамиз!
Манзил: “Китоблар олами” савдо мажмуаси(мўлжал, Дархон, Эски Консерватория рўпарасида)
Сўнгги фикрлар