“Конституция менинг тақдиримда”

Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона маркази Ўзбекистон Республикаси

Мудофаа Вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали кутубхонаси билан ҳамкорликда “Конституция менинг тақдиримда” мавзуига бағишланган бадиий-мусиқий кеча ташкил этди.

2 3 4 5

Унда ҳарбий клиник госпитали майори Ихтиёр Чориев, Тошкент шаҳар «Bilim»Ахборот-кутубхона маркази умумий у́кув заллари сектор мудири Шарофат Отажонова, Ўзбекистон Республиками Мудофаа Вазирлиги ҳарбий клиник госпитали кутубхонаси мудираси Гулчеҳра Ҳакимова, кутубхона ходимаси Гўзал Норбоева ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Мадҳиясининг жамиятимиз ижтимоий-сиёсий фаолиятида тутган ўрни ҳақида сўз юритдилар.

 

 

21

Тадбирда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети доценти, филология фанлари номзоди, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Журналистлар уюшмаси, республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, МТДПдан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Олмазор туман Кенгаши депутати, «Дўстлик» ордени, Усмон Носир мукофоти, «Олтин қалам» мукофоти соҳиби, таниқли публицист, ёзувчи ва шоир Тўлқин Эшбекнинг қонунларни теран нигоҳ билан ўқиб-ўрганиш зарурати, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган даврдан то шу кунга қадар босиб ўтилган шонли йўлимиз, Бош қомусимизга киритилаётган муҳим ўзгаришлар, шунингдек, халқимиз ҳуқуқий маданиятини оширишнинг долзарб масалалари ҳақидаги маърузаси тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Тингловчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 

Комила Ҳамроева,

Мухлиса Абдужалилова,

Динара Хўжаева,

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети Журналистика факультети

“Уч илдиз” маҳорат мактаби ижодкорлари

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *