Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати
Ўзбекистон Мусулмонлари идорасига қарашли «Шайх Зайниддин» жомеъ масжидида
Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган диний соҳа вакиллари учун “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати” мавзуида ўқув-семинари ташкил этилди.
Тадбирда иштирок этган Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, рўй бераётган барча ўзгариш ва янгиланишлар асоси, миллий қонунчилигимиз пойдевори бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси жаҳон ҳамжамиятида замонавий демократик қонунчилик намунаси сифатида эътироф этилишини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби, халқаро Ислом фиқҳи академияси, Мусулмон олимлари олий ҳайъати аъзоси шайх Абдулазиз Мансур юртимиздаги тинчлик-осойишталик ва бағрикенглик муҳити, барча миллат ва элатларнинг аҳил-иноқ, ҳамжиҳатликда ҳаёт кечиришида Бош Қомусимизнинг тутган ўрни ҳақида сўз юритар экан, баъзи ижтимоий тармоқларда Ватанимизга, муқаддас динимизга, миллий қадриятларимизга нисбатан амалга оширилаётган мафкуравий таҳдидларга қарши маърифий курашни изчил давом эттиришимиз зарурлигини алоҳида таъкидлади.
— Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини ва мудофаа қудратини юксалтириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, давлатимиз сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш, жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш, Асосий қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этишда барча зиёлилар, диний соҳа вакиллари ҳамқадам бўлишимиз мақсадга мувофиқ,– дейди Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети доценти Тўлқин Эшбеков. – Ёш авлод қалбида она Ватанга меҳр ва садоқат туйғуларини жўш урдириш, Конституциямиз ва бошқа қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш асосий бурчимиздир.
Ўқув-семинарида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.
Albatta, huquqiy asosimiz sanalgan konstitutsiyamiz biz uchun muqaddasdir.