Конференция — тафаккур чироғи!

Унда иштирок этган талабалар бир олам таассурот олдилар, дейди Дониш домла.

2а 2аа

Жорий йилнинг 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ташаббуси билан “Янги ташаббус-креатив ёндашув-улкан имконият” мавзусидаги профессор-ўқитувчилар, иқтидорли талаба-ёшлар, Олий таълим вазирлигининг масъул ходимлари ҳамда республикамиздаги Олий таълим муассасаларининг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорлари иштирокида Zoom платформаси орқали online анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий университетининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Конференциядан кўзланган асосий мақсад пандемия шароитида республикамиздаги Олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий тадбирларни масофадан туриб ташкил этиш, узлуксизлигини таъминлаш ва бу соҳадаги ишларни янада ривожлантириш истиқболлари бўйича креатив ва инновацион ғояларни амалда татбиқ этиш деб белгиланди.

Мазкур анжуманда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи Отабек Бозоров “Масофавий тадбирлар-замон талаби” мавзусида нутқ сўзлаб, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан олиб борилаётган амалий ислоҳатлар, “5 муҳим ташаббус” доирасида талаба-ёшлар билан ҳамкорликда олиб борилиши режалаштирилган чора-тадбирлар мазмуни юзасидан маълумотлар бериб ўтди. Шунингдек, талаба-ёшларни айни карантин вақтида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун Олий таълим вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан мунтазам эълон қилиб борилаётган online маърифий тадбирлар, интеллектуал беллашувлар ҳамда ижтимоий лойиҳаларда ёшларни иштирок этиш учун фаолликка чақирди.
Шунингдек, Ўзбекистон Миллий университетининг Этика ва эстетика кафедраси мудири, профессор Л.Мухамеджанова “Қизлар тарбиясидаги нуқсонлар: айб кимда?”, Таэквандо ва спорт фаолияти факультетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Улуғбек Каримов “CОVID-2019” пандемияси даврида жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни”, Тарих факультетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ҳикматжон Полвонов “Ёшлар маънавиятида толерантлик дунёқарашини шакллантириш” ҳамда Биология факультетининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бошланғич ташкилоти етакчиси, 1-босқич магистранти Нодирбек Хуррамов “Талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишда online интеллектуал ўйинларнинг аҳамияти” мавзуларида маърузалари билан иштирок этишди.
Online анжуман ташкилотчиси, модератор ЎзМУнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Камолиддин Мирзаахмедов юртимизда фаолият кўрсатиб келаётган Олий таълим муассасалари ўртасида илк бор тажриба сифатида Ўзбекистон Миллий университетида ёшлар билан ишлаш тизимида бу каби online анжуманни ташкил этиш ташаббуси билан чиқганлигини, эндиликда бу каби маърифий анжуманлар мунтазам факультетлар, гурухлар ўртасида ташкил этилишини таъкидлаб, бу борада фаолият кўрсатиб келаётган барча профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларни қутлуғ айём Рамазон ойи билан муборакбод этди ҳамда карантин даврида ҳеч қандай ваҳимага тушмасликка, бундай синовлар биз каби ёшларни ақлий заковатимизни, юксай маънавиятимизни яна бир бор чархлашга, уларни амалда қўллай олишга имконият яратиб берганлиги, ҳозирда барча талаба-ёшларимиз санитар-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиб уйда қолишига чорлаб қолди.

Хўш, талабаларнинг таассуротлари қандай бўлди?

Буни энди уларнинг ёзган фикрномаларидан билиб олишингиз мумкин.

 

Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ Журналистика факультети кафедра мудири

Вам может также понравиться...

Ответов: 2

  1. Dilyorbek Qodirov:

    Bugungi bo’lib o’tgan konferensiya barcha ishtirokchilar qatori menga ham manzur bo’ldi. Sen zamonga boqmasang, zamon senga boqmaydi degan gap barchamizga juda yaxshi tanish. Bugungi pandemiya davridagi muammolar qatorida yutuqlarga ham erishib bormoqdamiz. Shu jumladan Masofaviy ta’lim tizimining joriy qilinishi ham Botir aka Mallaboyev aytib o’tganlaridek, masofaviy ta’lim tizimi-talabalarning o’z ustida ishlashi uchun katta imkoniyatlar yaratadi. Shunday ekan bugungi onlayn konferensiyada ham har doimgi anjumanlardan farqli ravishda kreativ, zamonaviy fikr va mulohazalaraytib o’tildi. Biz talabalar bugungi konferensiyadan juda katta ma’naviy-marifiy ozuqa oldik desam adashmagan bo’laman. Tashkilotchilarga va hamkor tashkilotlarga barcha talabalar nomidan minnatdorchilik ishor etaman!

    Dilyorbek Qodirov
    Geografiya va tabiiy resurslar fakulteti
    Yoshlar yetakchisi.

  2. Ha konfrensya rostan mazmunli o’tdi

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *