Коррупцияга қарши кураш ва маъмурий қамоқни ўташ тартибига оида қонунлар биринчи ўқишда маъқулланди

20 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

  • Автор 
  • Пайшанба, 20 Октябрь 2016 18:44

   Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

 Депутатлар ўз ишларини Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёев томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи тартибида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун киритилган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилишдан бошладилар.

Таъкидландики, Ўзбекистон мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлабоқ демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида ислоҳотлар ўтказиш йўлидан борди.

Муҳокама чоғида шу нарча алоҳида таъкидландики, қонун лойиҳаси муҳим ва ўз вақтида қабул қилинаётган бўлиб, у коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни кенг кўламда қонун йўли билан тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларининг самарадорлигини оширишга, шунингдек жамият ҳаётининг барча соҳаларида бундай ҳолатга тўлиқ барҳам беришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш орқали коррупциянинг барча кўринишларига нисбатан мурасасозлик муҳитини яратишга қаратилгандир.

Парламент қуйи палатаси депутатлари ўз ишларини “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилиш билан давом эттирдилар.

Депутатлар қайд этганидек, қонун лойиҳаси маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланадиган махсус қабулхоналарнинг ҳуқуқий мақоми, уларни қабул қилиш, сақлаш ҳамда озод қилиш тартиби, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, интизомий жазо чоралари ҳамда маъмурий қамоқни амалга оширишга тааллуқли бошқа қоидаларни назарда тутади.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши ҳибсга олинган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси кафолатларини мустаҳкамлашга, маъмурий қамоқ жазосини ўташнинг ягона амалиётини таъминлашга, ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда ушбу тизим ходимларининг масъулиятини оширишга хизмат қилади.

Мунозаралар якунларига кўра, депутатлар ушбу қонун лойиҳаларини концептуал жиҳатдан маъқуллаб, биринчи ўқишда қабул қилдилар.

Масъул қўмиталарга келиб тушган таклифларни ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳужжатларни иккинчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрлаш вазифаси топширилди.

***

Жамоат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштироки кўзда тутилмоқда

  • Автор 
  • Пайшанба, 20 Октябрь 2016 16:35

  Бу ҳақда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган Халқ демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси йиғилишида депутат Аксавли Тумишова таъкидлаган.

Ўз навбатида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш масаласи ҳам Қонун лойиҳасидан алоҳида ўрин олган.

Мазкур Қонун лойиҳаси фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини кучайтиришга қаратилган. Бу эса Ўзбекистон ХДПнинг Сайловолди дастурида белгиланган ижтимоий тенглик, ижтимоий бирдамлик, ижтимоий демократия тамойилларига мос келади.

 

Xdp.Uz

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *