Аввалроқ, «7News.uz» сайти «Jahon.uz» сайтига таяниб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар қилган эди.
Тошкент шаҳар прокуратураси Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши курашиш бўлими раҳбари Азиз Мусашайховга ўринбосар ва Тошкент шаҳар прокуратурасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган ва кейинчалик Чилонзор туман прокурори, Тошкент шаҳар МИБ раҳбари ҳамда 2018 йилнинг 24 июль кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси бошлиғи бўлган Улуғбек Анваровнинг ҳам қамоққа олиниб, унга нисбатан жиноят иши очилгани маълум қилинди.
Ҳозирча бу борада бирор расмий хабар йўқ. Айтилишича, Улуғбек Анваровга нисбатан Жиноят кодексининг 205-, 209-моддалари ҳамда яна бир қатор моддалар билан жиноят иши қўзғатилган. Биз бу борада расмий хабарни кутиб қоламиз!
http://7news.uz/57264?fbclid=IwAR3p0A8-7p9YLULr-4LA9anyfVDt5kbfLhpsb12h52NwlLI68656VxLDCEM
***
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Коррупция бошқармасининг яна бир раҳбарига жиноят иши очилди
Ҳозирча бу борада бирор расмий хабар йўқ. Айтилишича, Улуғбек Анваровга нисбатан Жиноят кодексининг 205-, 209-моддалари ҳамда яна бир қатор моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.
“Jahon.uz”нашри бу борада журналистик суриштирув олиб бормоқда ва имкон қадар бу иш доирасида маълумот тўплаб ўқувчилар ҳукмига ҳавола қилиш йўлида ҳаракат қилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Президент сифатида ўз иш фаолиятини бошлаган илк даврларда Прокуратура ва умуман прокурорлар ҳақида кескин фикрлар билдириб келгани ҳеч кимга сир эмас.
Дарҳақиқат, Тизим тозаланишга мойил ва бунга мажбур эди!
Шундай ҳам бўлди. “Балиқ бошидан сасиган, шекилли” жиноят ишида айбланувчилар рўйхатининг 1-ўрнини Рашиджон Қодиров эгалладилар. (Бу ҳақда алоҳида журналистик материал тайёрланаётгани боис ҳозирча бу мавзуга тўхталмай турамиз)
Рашиджон Қодиров билан бирга ва ундан сал кейинроқ унинг кўрсатмаларига биноан ёнига келганлар ҳақида баён қиламиз.
Улуғбек Суннатов – Бош Прокуратуранинг “энг қўрқинчли” бўлган Коррупция бошқармаси бошлиғи бўлган, бир муддат Қашқадарё вилояти прокурори, Бош Прокурор ўринбосари ва Тошкент вилояти прокурори сифатида ишлади. Унинг Прокурорлик пайтидаги ишларидан бошқа ишларини телевидение ходимлари анча йиллардан буён миш-миш қилиб келишади.
Улуғбек Хуррамович Хуррамов – у ҳам Коррупциядан чиққан. Коррупцияда алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчилик фаолиятидан юқорига қараб кўтарилган бу собиқ прокурорни айтмаганингизни ичингиздан суғуриб оладиган, ўзингизга ёрдам бериб кўрсатма беришингизни талаб қиладиган терговчи сифатида яхши билишади. Айниқса, тадбиркорлар унинг номини эшитиши билан юрак касалга дучор бўлишган, бир пайтлар.
Жамшид Файзиев – у ҳам Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш ва Коррупция бошқармасининг “меваси”.
Шунингдек, у Президент маслаҳатчиси бўлиб ишлаган “омон-омон” даврларда. Қарангки, қисмат ушбу собиқ прокурорни ҳам Тошкент вилояти прокурори қилган экан. “Jahon.uz” қўлга киритган манбада айтилишича, у мақтанишни яхши кўрган дейишади. Масалан, академияда бирга ўқиган бир ўртоғига …0007 уяли алоқа рақами олиб бергани “тилларда достон”. Бу биз билганларнинг миллиондан бири, билмаганларимизни билсак шошиб қолсак керак, албатта. Умид қиламизки, суд ҳукмидан кейин нима қилиб бўлса ҳам нималар бўлганини билишга ҳаракат қиламиз, ўқувчилар билан билганларимизни баҳам кўрамиз, насиб қилса!
Мираглам Мирзаевич Мирзаев – Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ 19 йиллик 1-ўринбосари бўлиб ишлаган. Бир йигит туғилиб, вояга етиб, Юридик университетни тугатаётган умри давомида Мираглам ака шаҳар прокуратураси норасмий раҳбари ва расмий 1-ўринбосар бўлганлари айтилади. Бу киши ҳақида ҳақиқат деб айтиладиган миш-мишлар “бир тонна” чиқади. Кимнингдир қариндоши эмиш, бизнес қилмоқчи бўлсанг, аввал бориб у кишидан рухсат олиниши керак каби гаплар, хуллас!
Аниқ, шахсан ўзимнинг билганим эса совуқ тушиши билан телпак кийиб оладиган Мираглам Мирзаевни Прокуратура ҳудудида юрганида кўзига ҳеч ким кўринмаслиги кераклиги ва кўринмаслиги аниқлигини билганимдир. Кўп йиллар мобайнида “шаҳар”ни у назорат қилган.
Муҳаббат Ҳасановна Мирзаева – Мираглам Мирзаевнинг хотини¸ “Юнусобод адвокатлар”и адвокатлик коллегияси раҳбари. Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Марказ-5 даги адвокатлик офисларига ҳаттоки иши тушган Президент аппаратининг ўша пайтдаги ходимлари келганини шахсан кўрганман. Ҳайдовчилари уларни “234” оқ Тойота автомашинасида олиб юрганида ҳаттоки кўчадаги ЙҲХ инспекторлари ҳам тескари қараб туришганини айтишган. Муҳаббат Ҳасановна билан шахсан суҳбатлашганман ва қойил қолганим жуда ҳам хушмуомала ва фаросатли аёл. Бир танишимнинг бошига тушган мусибат сабаб у киши билан учрашганман ва айтишганки у опа агар адвокатлик қилса судялар ўрнидан туриб “сўрашади” ва иш адолатли ечим топади, деб. Афсуски опага мингта танишни ўртага солиб борганимизда мен фақат иқтисодий ва хўжалик масалаларида қатнашаман болам, чарчадим жиноий ишлардан деган.
Абдурашид Мирзаев – Мираглам Мирзаев ва Муҳаббат Мирзаеваларнинг фарзанди. Тошкент шаҳар МХХсининг бўлим бошлиғи сифатида ишлаган. Энг қизиғи номдор ота-онанинг фарзанди ҳақида маълумот оммалашмаган.
Мансур Мирзаев – Мираглам Мирзаевнинг акасининг фарзанди эканлиги айтилади ва шунча ҳаракат қилмайлик унинг Тошкент вилояти МХХсида ишлаганидан бошқа маълумот ололмадик.
Азиз Мусашайхов – Тошкент шаҳар Прокуратурасининг Коррупция бўлими бошлиғи. Мираглам Мирзавенинг “ўнг қўли”. Азиз Мусашайхов узоқ йиллар шаҳар прокуратурасидаги мартабали лавозимда ишлаган, камгап ва жиддий шахс бўлгани айтилади. Прокуратурадан “қувилганидан” сўнг бир муддат кўзга кўринмасдан вазиятдан қутуламан деб ўйлади шекилли “Президент қабулхонаси”га ўралашиб юрди ва кейинчалик унинг кимлигини жуда яхши биладиганлардан узоққа кета олмади. Унинг акаси Лазиз Мусашайхов узоқ йиллар Тошкент вилояти Адлиясини назорат қилди ва ҳозир унинг тақдири эса номаълум. Азиз Тўляганович Мусашайховнинг 707 давлат рақамли нексия автомашинасини кўрган барча “зир” титрагани айтилади, сабаби унинг кўзига ёмон кўринган одам тўғридан-тўғри Мираглам Мирзавенинг ҳам душмани саналган-қолган.
Маълум бўлишича, юқорида номлари саналган собиқ прокурорлар зарарни қоплаш учун ўзлари розилик билдириб терговга ёрдам беришган ва мол-мулкларини сотиб зарарларни қоплашаётгани маълум қилинди.
Бош прокуратура расмий хабарига кўра, юқорида номлари саналганлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик), 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 210-модда (Пора олиш) ларида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланишмоқда.
Ачинарлиси эса Коррупцияга қарши курашаётгандай кўринган собиқ прокурорларнинг коррупция ботқоғига ботгани, аслида уларнинг ўзлари коррупционер эканлигидадир. Ҳозирда Баҳодир Пўлатов тақдири ҳам номаълумлигича қолмоқда. Манбаларимиз турли фикр беришаётгани учун биз бунга тўхталмадик. Эслатиб ўтамиз Сурхондарё вилояти ҳокимлигидан олинганидан сўнг у ҳақида барча маълумотлар тўхтади. Бизга қизиқ томони эса Тошкент вилоятининг ундан олдинги 3 собиқ прокурори ҳозир қамоқда!
http://jahon.uz/index.php?newsid=2326
Zör