КОРРУПЦИЯСИЗ ҲАЁТ ЗАВҚИ

Тасаввур қилинг, жамиятда коррупция, порахўрлик иллати умуман таг-туги билан бўлмаса!..

 photo_2023-11-28_22-29-50 photo_2023-11-28_22-29-39

Одамлар ўша иллатни тасаввур ҳам қила олмаса…

У ҳолда ҳаётимиз қандоқ бўларди?

Хўш, биз ана шундай одил жамият қуришга қодир эмасмизми?

Шундай тоза, покиза ва ҳалол яшашга эришиш учун нима қилмоғимиз керак? Бу саволга жавоб аниқ: биринчи галда давлат сиёсатида шаффофлик бўлмоғи зарур. Шунга яраша тегишли қонунлар ва қарорларни изчил амалга ошириб бормоғимиз лозим. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5729-сон Фармони (2019 йил 27 май) ана шу эзгу мақсадларга қаратилгандир. Бу Фармон юртимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим қадам бўлди. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришда бу ҳужжат ғоят муҳим ўрин тутади.

Фармонда қайд этилганидек, ислоҳотларни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини, жамоат ва парламент назоратини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилди, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари ислоҳ ­қилинди.

Коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини оширишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, иқтисодиётни янада ўстириш, халқ фаровонлигини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги стратегик вазифаларни ҳал этиш коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича янги тизимли чоралар кўрилишини тақозо қилмоқда.

Фармонда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари, туман ва шаҳар халқ депутатлари кенгашларининг таркибида коррупцияга қарши курашиш комиссияларини ташкил этиш тавсия қилинган бўлиб, уларнинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилган:

—   жойларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ишларнинг ҳолатини комплекс ўрганиш;

—   жойларда коррупция кўринишлари намоён бўлишига олиб келадиган тизимли муаммолар ва коррупциянинг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталарига ушбу соҳадаги фаолиятни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритган ҳолда мунтазам равишда ахборот бериб бориш.

Мазкур Фармонга кўра коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари истиқболда қуйидагилардан иборат:

—   суд ҳокимиятининг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, судьяларга ҳар қандай тарзда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш шарт-шароитларини истисно этиш;

—   давлат хизматчиларини танлов асосида саралаб олиш, лавозимга тайинлаш ва юқори лавозимларга кўтаришнинг шаффоф тартибига асосланган давлат хизмати тизимини шакллантириш, улар учун чекловлар, тақиқлашлар, рағбатлантириш чоралари ҳамда коррупциянинг олдини олиш бошқа механизмларининг аниқ рўйхатини белгилаш;

—   давлат хизматчилари даромадларини декларация қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш ва уларнинг иш ҳақи етарли даражада бўлишини таъминлаш, шунингдек, давлат хизматини ўташда манфаатлар тўқнашувини ҳал этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;

—   коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахсларни ҳимоя қилишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш;

—   аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш;

—   давлат органлари ва ташкилотларининг ҳисобдорлиги ва фаолиятининг шаффофлигини ошириш;

—   фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг чинакам эркинлигини таъминлаш ва уларни коррупцияга қарши чораларни тайёрлаш, ўтказишда ва ижросини мониторинг қилишда иштирок этишга жалб қилиш.

Идоравий коррупцияга қарши курашишнинг самарали дастурларини амалга ошириш, уларнинг ҳисобдорлиги ва фаолиятининг очиқлиги механизмларини жорий этиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши ва манфаатлар тўқнашувининг олди олинишини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни бажариш орқали тегишли соҳада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларни таг-томири билан йўқотиш давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг биринчи даражадаги муҳим вазифаси ҳисобланади.

Ушбу Фармон ижроси билан кучли эканини изоҳлашга ҳожат йўқ. Давлат органлари зиммага юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширишда юзага келадиган коррупция хавф-хатарларини вақти-вақти билан мажбурий баҳолаб бориш талаб этилади. Унинг якунлари бўйича:

—   коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларининг фаолият соҳалари ва лавозимлари, шунингдек, уларнинг функциялари (ваколатлари)нинг рўйхатини шакллантиради;

—   идоравий коррупцияга қарши курашиш дастурлари ижросининг ҳар чораклик мониторингини амалга оширади ва коррупциявий хавф-хатарларни минимум даражага тушириш чораларини ­кўради;

—   Идоралараро комиссия билан келишган ҳолда ҳар йилги идоравий коррупцияга қарши курашиш дастурларини тасдиқлайди;

—   ҳар йили Идоралараро комиссияга тегишли органлар ва ташкилотлар фаолиятида, шу жумладан, қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш орқали коррупция хавф-хатарларига барҳам бериш бўйича таклифларни киритади;

—   давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари коррупция хавф-хатарларини ўз вақтида аниқламаганликлари ва тегишли баҳо бермаганликлари, шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни такроран содир этиш ҳолатларига йўл қўйганликлари юзасидан шахсан жавобгар бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги Бош прокуратура билан биргаликда ёшларга коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим бериш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиққан. Бинобарин, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларининг ўқув дастурларида коррупцияга қарши мавзулар янада кучайтирилишига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Маълумки, жамоатчилик ва етакчи экспертларни, шу жумладан, хорижий экспертларни жалб этган ҳолда дастлабки босқичда капитал қурилиш ва олий таълим соҳаларида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа бошқа соҳаларга ҳам босқичма-босқич жорий этилмоқда. Натижада коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида муайян натижаларга эришилмоқда.

Таъкидлаш ўринлики, идоравий коррупцияга қарши курашишнинг самарали дастурларини амалга ошириш, уларнинг ҳисобдорлиги ва фаолиятининг очиқлиги механизмларини жорий этиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши ва манфаатлар тўқнашувининг олди олинишини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни бажариш орқали тегишли соҳада коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларни таг-томири билан йўқотиш давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг биринчи даражадаги муҳим вазифаси ҳисобланади.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида муттасил амалга ошириб бориладиган ишлар кўлами жуда кенг. Бу борада оммавий ахборот воситалари (ОАВ) муҳим ўрин тутади. Чунончи, коррупциянинг хавф-хатарларини таҳлил қилиш асосида, аҳолининг кенг қатламларини хабардор қилиш ва онг-билимларини оширишда мақсадли тадбирларни амалга ошириш зарур. Бунда мавзули аудио-, видеороликлар, баннерлар, плакатлар ва инновацион ахборот-тарғибот материалларидан фойдаланган ҳолда фуқароларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат, коррупцияга қарши курашишнинг аниқ хулқни шакллантиришга қаратилган, коррупцияга қарши курашиш борасида кампанияларни ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

ОАВ орқали кенг жамоатчилик ўртасида сўровлар ўтказиб бориш даркор. Шу аснода ижтимоий ва бошқа тадқиқотлар асосида коррупцияга қарши курашиш тарғиботи ва таълими бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ўзига яраша самарали бўлади.

Алоҳида мақсадли гуруҳларнинг (давлат хизматчилари, тадбиркорлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва бошқалар) коррупцияга қарши курашиш механизми ва тизими ҳақида ҳуқуқий билими ва хабардорлигини ошириш юзасидан аҳамиятга эга бўлган амалий чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Шу аснода коррупция омилларини аниқлаш, коррупция хавф-хатарларининг олдини олиш имкони пайдо бўлаверади.

Ёшларда коррупцияга қарши курашиш фаол фуқаролик позициясини шакллантириб бориш мақсадга мувофиқдир. Шу мақсадда «Ўзбекистон» телеканали «Муносабат» кўрсатуви телестудиясида ЎзМУ Журналистика факультети талабалари учун маҳорат мактаби ташкил этилган. Ҳафтанинг ҳар душанба, чоршанба, жума кунлари тўғридан-тўғри эфирда намойиш этиладиган мазкур кўрсатувда коррупцияга қарши кураш мавзуси етакчи ўрин тутади. Унда жамиятда коррупциянинг мавжуд бўлган хавф-хатарлари ҳақида очиқ-ошкора фикрлар айтилиб, айрим чигал масалаларнинг ечимлари юзасидан таклифлар очиқ-ошкора илгари сурилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–6013-сон Фармонига асосан, ҳар йили эълон қилиниши лозим бўлган Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида Миллий маъруза лойиҳаси вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида умумлаштирилган ҳолда такомилига етказилмоқда.

Хорижий тажриба, миллий қонунчилик ҳамда таҳлиллар асосида 2021 – 2025 йилларга мўлжалланган Коррупцияга қарши курашиш миллий стратегиясининг дастлабки лойиҳаси тайёрланди. Лойиҳани янада такомиллаштириш мақсадида давлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, академик доира вакиллари, хорижий ҳамда халқаро экспертлар иштирокида Миллий маслаҳатлашувлар ташкил этилди.

Соғлиқни сақлаш соҳасида коррупция ҳолатлари бўйича фуқаролар томонидан мурожаат қилиш имконини берувчи «1203» қисқа рақами ишга туширилган.

Тижорат банкларида ҳам «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини жорий этиш борасида тегишли вазифалар амалга оширилмоқда.

Сўнгги пайтларда оммалашиб бораётган телеграм каналларида ва блогерлик саҳифаларида айнан шу мавзуда қатор чиқишлар қилинмоқда.

Жамиятимизда коррупцияга қарши кураш қизғин давом этмоқда. Бу иллатга тамомила барҳам бериш мақсадида тегишли ташкилот ва идоралар томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилаётгани эътиборга моликдир:

—   ҳар бир соҳада коррупцияга қарши курашишда қонун ҳужжатлари замон талаблари даражасида такомиллаштирилмоқда;

—   аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамият аъзолари бўлган фуқароларимиз онгида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатлар мунтазам равишда шакллантириб борилмоқда;

—   давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда;

—   коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш ва оқибатларини кенг жамоатчиликка тушунтириш, коррупцияга имкон берган сабаблар ва шарт-шароитлар бартараф этилмоқда;

—   коррупцияга қарши курашиш соҳасида ташкилий чоралар илмий ва амалий жиҳатдан асосланган ҳолда ташкил этилмоқда, илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда, бу соҳада халқаро ҳамкорлик изчил йўлга қўйилмоқда.

Коррупция ҳар қандай мамлакат ривожланиши, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатига салбий таъсир кўрсатади.

photo_2023-11-15_13-49-47

Тўлқин ЭШБЕК,

ЎзМУ Журналистика факультети доценти,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

«Коррупциясиз ҳаёт завқи» (Маърифий қўлланма) китобидан, 2023 

 

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *