КУЙДИРМАЖОНЛАР
Шеърият шайдоларига шеър завқи
Ёшлик хатолардан хоҳ кул, хоҳ кулма,
Ақлинг тўлармиди улар бўлмаса?!
Эй инсон, шуҳратга қанчалар тўлма,
Зиндон бўлар дунё – бир бор кулмаса.
Биргина ўлимга йўқ эмиш чора,
Бир кунини кўрар – қул ҳам ўлмаса.
Олма гулларидир пушти, напармон,
Мевага йўл бермас, агар сўлмаса.
Вақт деганнинг сира келмас уйқуси,
Умрингдан ҳар сафар бир не юлмаса.
Кенг феъл – кетмас давлат ахир, биродар,
Кўз тўймайди зарра — кўнгил тўлмаса.
Шарбат қайнамаса шинни бўларми,
Йигит ҳам бир кун қариб қуюлмаса.
Инсон интилмагай – орзуга, бўйла,
Олис тоғлар яқиндай туюлмаса.
Севиб қолиш осон серсевги дилга,
Кемтик бўлар ўзи – бир суйилмаса.
Куйдиргижонлар кўп дилим ўртаган,
На билсун ишқда бир бор куйилмаса?!
Ўзни бахтли ошиқ биларди Тўлқин,
Ёржоним қовоғи ҳеч уюлмаса!
Тўлқин ЭШБЕК
Иштихоний ижод мактаби
2023 йил 2 август
Сўнгги фикрлар