Куч-қудратимиз тинчликни асрашга хизмат қилади
Ўзбекистон жаҳоннинг энг кучли армиялари рўйхатида 48-ўринда
Тадқиқотда дунёнинг 126 мамлакати армияси таққосланиб, Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида Россия (рейтингда 2-ўрин) ва Украина (30-ўрин)дан кейин келмоқда.
Ўзбекистон армияси ушбу рейтингга кўра, Марказий Осиё давлатлари орасида етакчилик қилмоқда. Қозоғистон – 53-ўрин, Туркманистон – 86, Қирғизистон – 110 ва Тожикистон – 112-ўринга муносиб кўрилган.
Сайтнинг маълумотларига биноан, Ўзбекистон қуролли кучлари ихтиёрида, 420 танк, 166 та самолёт, 715 та пиёда жанговар машина, 143 дона ўзиюрар ускуна, 880 та артиллерия ва 109 та реактив артиллерия тизимлари мавжуд. Ўзбекистоннинг йиллик ҳарбий бюджети 70 миллионни ташкил этади.
Рейтингни тузишда, 50га яқин турли кўрсаткичлар эътиборга олинган. Ҳарбийлар ва ҳарбий хизматга лойиқ эркаклар сони, қуруқликда, ҳавода ва сувда ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш имкониятини берувчи жанговар техникалар сони шулар жумласидан. Шу билан бирга, мамлакатларнинг қурол-яроғ харидига сарфлаши мумкин бўлган иқтисодий заҳираси ҳамда рейтинг қатнашчиларининг географик жойлашуви инобатга олинган.
kun.uz
***
Маънавий куч-қудратнинг ҳам рейтинги ўтказилса, Ўзбекистон шак-шубҳасиз 1-ўринни эгаллаган бўлур эди! Юксак маънавият — енгилмас куч, деган калом замирида оламча маъно мужассам, дейди Дониш домла.
Сўнгги фикрлар