Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10 августда имзоланган №ПФ-4816-сонли фармонида маълум қилинган. У эндиликда Бош вазир ўринбосари сифатида Вазирлар Маҳкамасидаги аввал Баҳодир Ходиев (ҳозирда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори) бошқарган – Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари мажмуасига раҳбарлик қилади.
Тошкент давлат техника университети ректори этиб, Вазирлар Маҳкамасида Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимида ишлаб келган Фарҳод Ризаев тайинланган. Ф.Ризаев бунга қадар олий таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.
Ушбу мажмуада шўъба мудири бўлиб фаолият олиб борган Қаҳрамон Қуронбоев (бунгача Республика маънавият тарғибот маркази раҳбари бўлган) эса Миллий телерадокомпания раисининг биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилган.
http://sharh.uz
Сўнгги фикрлар